Рубрика: Янгиликлар

17.04.2024 0

2024 йил “ Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили ” ва “Халқаро саломатлик куни”га бағишлаб, «Хамшира – спорт элчиси» шиори остида 2024 йил 6 апрел куни Урганч Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми спорт биносида вилоят даволаш профилактик муассасалари ўрта тиббиёт ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш, уларнинг соғлигини мустахкамлаш, спортга кенг жалб қилиш, оммавий тарзда спорт билан шугулланиш хамда гиёхвандликни, ОИТСни олдини олиш юзасидан спартакиада ўтказилди.Спартакиада 5 тур буйича утказилди. Спартакиадада 16 та жамоа катнашди. Вилоят ва туманлар даволаш профилактика муассасалари ўрта тиббиёт ходимлари ўртасида ўтказилаётган вилоят спартакиадаси вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Хоразм вилоят ОИТСга қарши кураш маркази УПваҚТТЭ бўлими врач методисти Ш. Атаханов, хамда вилоят хамширалар ассоциацияси томонидан амалга оширилди Мусобака жуда кизикарли ва марокли тарзда булиб утди. Умумий жамоа голиблари: 1 урин – Янгиарик туман тиббиёт бирлашмаси 2 урин – Кушкупир туман тиббиёт бирлашмаси 3 урин – Вилоят Болалар Куп Тармокли Тиббиёт маркази эгалладилар. Вилоят Согликни саклаш бошкармаси, Хамширалар Ассоциацияси Хоразм вилоят булинмаси томонидан спартакиада голиблари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирладилар.

Автор Муҳаррир
17.04.2024 0

2024 йил 6-апрел куни Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази УПваЭҚТТЭ бўлими врач методисти Ш.С. Атаханов томонидан ОИВ инфекциясини шифохона ичи инфекцияси сифатида юқишини олдини олиш мақсадида, Республика Ихтисослаштирилган Кўз микрохирургия илмий амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали директори Ф.А. Султанова иштирокида ўтказилган йиғилишда филиалнинг тиббиёт ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024-йил 29-февралдаги “Даволаш профилактика муассасаларида ОИВ инфекциясини шифохона ичи шароитида тарқалиш ҳолатларнинг олдини олиш тўғрисида”ги 64–сонли буйруғининг мазмун мохияти,унда белгиланган масалалар ва талаблар ҳақида тушинтириш ишларини олиб борди.йиғилиш давомида филиал тиббиёт ходимлари билан ОИВ/ОИТС ҳақида савол жавоблар бўлиб ўтди.

Автор Муҳаррир