Урганч марказий дехқон бозорида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассислари томонидан тарғибот ишлари олиб борилди. February 21, 2026 0 By wpadmin Урганч давлат унивеситети Табиий фанлар факултети талабалари ўртасида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МП ва ЭҚИТЭ бўлими мудири Б.Б.Ходжаханова ва эпидемилог врачи Ш.Ш.Абдуллоевлвр томонидан ОИВ инфекциясини олдини олиш бўйича давра сухбати ўтказилди. Талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди ва тарқатма материаллар тарқатилди. Урганч тумани Имом Фахриддин ар Разий ўрта ислом билим юртида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вирус келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 84-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Урганч тумани Имом Фахриддин ар Разий ўрта ислом билим юртининг ўқув залида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МПваЭҚИТЭ бўлим мудири Б.Б.Ходжаханова, врачлари Ш.С.Атаханов ва Ш.Ш.Абдуллоевлар томонидан Ўзбекистон Мусулмон идораси Хоразм вилояти бўлими билан хамкорликда талабалар ўртасида ўқув-семинар ташкил этилди. Семинарда талабаларга соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ОИВ инфекциясини олдини олиш тўғрисида айтиб ўтилди ва иштирокчиларга тарқатма материаллар буклет ва эслатмалар тарқатилди.