Бизнинг хизматлар

Марказ томонидан фуқароларга Давлат бюджети маблағлари хисобидан бепул
ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш тартиби 

 Чет давлатларда узоқ вақт бўлиб (3 ойдан ортиқ), Ўзбекистонга қайтган республика фуқароларини ОИВга текшириш, уларда клиник ва эпидемиологик кўрсатмалар бўлган ҳолатларда яшаш жойидаги тиббиёт муассасасининг йўлланмаси асосида бепул равишда амалга оширилади, қолган ҳолатларда  ОИВга текшириш билан боғлиқ харажатлар текширилувчи ҳисобидан қопланади.

Чет давлатларида узоқ вақт бўлиб (3 ойдан ортиқ), Ўзбекистонга қайтган республика фуқаролари қуйидаги  клиник ва эпидемиологик кўрсатмаларга мувофиқ бепул ОИВга текширилади:

  • одам савдоси жабрдийдалари;
  • ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган хулқ-атворли шахслар (гиёҳвандлик, фоҳишалик, бесоқолбозлик билан шуғулланганлар);
  • ОИТС индикатор касалликлари (сил, ўсма, кандидозлар ва б.қ.) мавжуд бўлган шахслар;
  • ҳомиладорлар;
  • 18 ёшгача бўлган ва 60 ёшдан катталар;
  • жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганлар;
  • чет давлатлардан депортация қилинган шахслар;
  • чет давлатларда жарроҳлик амалиёти ўтказилган шахслар;
  • қон, унинг таркибий қисмлари ва компонентлари қуйилган, орган ва тўқималар кўчириб ўтказилган шахслар;
  • жинсий шеригида ОИВ инфекцияси аниқланган шахслар.

Никоҳланувчи шахсларни ОИВга тиббий кўрикдан ўтказиш,  фуқароларни доимий турар жойидаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаси буйруғи билан белгилаб қўйилган тиббиёт муассасаси томонидан бепул равишда амалга оширилади, ҳамда текширув натижаси манфий бўлганда маълумотнома берилади. Никоҳланувчи шахсларга ОИВ мавжуд эмаслиги тўғрисидаги сертификат берилмайди.

Мазкур тартиб Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 24 майдаги 336 — сонли буйруғи 3 – иловасада белгилаб қўйилган.

 

Хоразм вилоят ОИТСга қарши кураш маркази “Пуллик хизмат бўлими”да ўтказиладиган  қон тахлиллари нархи
П Р Е Й С К У Р А Н Т И*

 

Текширув тури Нархи (сўм)
1. Қонда ОИВ инфекциясига оддий (ИФА) текширув 59000
2. Қонда ОИВ инфекциясига тезкор (экспресс усулида) текширув 70000
3. Қонда вирусли гепатит В га оддий (ИФА) текширув 39000
4. Қонда вирусли гепатит С га оддий (ИФА) текширув 39000
5. Қонда вирусли гепатит В га тезкор (экспресс усулида)  текширув 53000
6. Қонда вирусли гепатит С га тезкор (экспресс усулида)  текширув 56000

 

* Хизмат нархлари Хоразм вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бош врачи томонидан 2024йил 3 январда тасдиқланган.