Иборалар луғати

Одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) — одамнинг сурункали юқумли иммунитет танқислиги касаллигини қўзғатувчиси;

ОИВ инфекцияси — одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган сурункали юқумли иммунитет танқислиги касаллиги;

ОИВни юқтириб олганлар — одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар;

Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) — одамнинг иммунитет танқислиги вируси одамнинг иммун тизимини шикастлаши натижасида касаллик белгилари келиб чиқадиган ОИВ инфекциясининг сўнгги босқичи.