Аноним хона

Бугунги кунда Хоразм вилоятида 4 та Аноним хона фаолият юритмоқда. Ушбу Аноним  хоналар Урганч шаҳар, Хазорасп, Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмаларида хамда вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази қошида ташкил этилган бўлиб, мазкур Анонимхоналарда ишловчи тиббиёт ходимлари ОИВ инфекцияси юқиш хавфи юқори бўлган гуруҳга мансуб шахслар ўртасида  ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбиоларни амалга оширади.