Марказ ҳақида

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ОИТСГА КАРШИ КУРАШ МАРКАЗИ ТАРИХИ

Марказга 1999 йил 10 ноябрда Урганч шаҳар ҳокимииинг 556-в сонли Қарори чиқарилиб, “Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми касаллигини олдини олиш ва қарши курашиш вилоят маркази” номи берилган.

Марказ дастлаб Урганч туманидаги “Она ва бола” шифохонаси биносида жойлашган. 2008 йилдан бошлаб, марказда ОИВ инфекцияли беморларга АРВТ ўтказилиши бошланган. Марказда 5 та бўлим: маъмурий бўлими, лаборатория мажмуаси, эпидемиологик  мониторинг бўлими, поликлиника бўлими, методик, профилактик ва эпидемияга қарши ишларни ташкил этиш бўлимлари ташкил этилган.