Skip to the content
❗️Болалар йилда неча марта шамолласа, хавф гуруҳига киради? Динора Дўстмуҳаммедова, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи: 📌 — Инсон организми турли касалликларга қарши самарали курашиши учун унинг иммунитети мустаҳкам бўлиши лозим. Одатда у ҳақида кўпчиликда бир хил фикр мавжуд. Яъни иммунитет тананинг ҳимоя тизими. (https://telegra.ph/file/f2a8800f8dc106435dadd.png) 🦠 Дарҳақиқат, тананинг ушбу ҳимоя қобилияти инфекцион касаллик қўзғатувчилари (бактерия, вирус, риккетсия), турли токсинлар, мутацияга учраган онкологик ҳужайралар, турли паразитларга (аскарида, эхинококкоз) қарши курашади. 🤰🏻У гўдакларда она қорнидаёқ шаклланади. Бир ёшгача бўлган болажонларда эса иммунитет она сути орқали ўтади. ✅ Ушбу табиий озуқа таркибида қатор тирик ингредиентлар, фойдали бактериялар, фермент ва гормонлар бўлиб, улар чақалоқ танасининг турли инфекцияларга қарши курашувчанлигини оширади. У билан озиқланган гўдак шамоллаш, грипп, отит ва юқори нафас йўллари инфекциялари ҳамда стоматит каби хасталиклардан камроқ азият чекади. 💉 Шунингдек, туғилгандан сўнг бола организмида турли инфекцияларга қарши иммунитет профилактик эмланиш орқали ҳам ҳосил қилинади. 😷 3 ёшгача гўдаклар йилига 4 мартадан кўп, 3 ёшдан юқори болалар эса йилига 6 мартадан ортиқ респиратор касалликлар, яъни ЎРВИ, грипп, бронхит билан хасталанса, улар тез-тез шамолловчи болалар гуруҳига киради. 🩺 Бундай кичкинтойлар доимий равишда шифокор назоратида бўлиши ва мутахассис тавсияси асосида керакли муолажаларни олиши зарур. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
February 21, 2026
By
wpadmin
❗️5 май — Халқаро доялар куни! 👩🏻⚕️ Доя — чақалоқ дунёга келгандан кейин уни онасидан ҳам аввал қўлга оладиган инсон. Шу боисдан азал-азалдан доялар эл орасида алоҳида эҳтиромга сазовор бўлган. (https://telegra.ph/file/556b05a1bd367128cd445.png) Уларнинг ана шундай меҳнатлари эъзозланиб, ҳар йили дунё бўйича 5 май санаси Халқаро доялар куни сифатида кенг нишонлади. ✅ Сўнгги йилларда тиббиётимизнинг оналар ва болалар саломатлиги йўналишида бўлган катта ўзгаришлар қаторида доялар фаолиятида ҳам қатор янгиликлар кузатилди. 🏢 Хусусан, мамлакатимиздаги оналар ва болалар саломатлиги муассасаларининг ягона тизимга бирлашгани ана шу ўзгаришларнинг дебочаси бўлди. 📌 Шунингдек, 2024 йилдан бошлаб бирламчи даволаш-профилактика муассасаларида 8500 нафар патронаж дояси фаолият юритаётгани бирламчи тизимдаги муҳим воқеа дея оламиз. Улар ҳомиладорлик аниқлангандан бошлаб, ҳам она, ҳам гўдак саломатлигининг ҳимоячиси сифатида аёлнинг тиббий текширувлардан ўтиши, туғуруқ комплексига боришини назоратга олиб, чилла даврида 42 кун уларнинг соғлигини кузатиб боради ва шундан сўнг патронаж ҳамширасига топширади. 👩🏻🍼Қолаверса, аҳоли орасида соғлом оила, соғлом ҳомиладорлик ва соғлом туғуруқ тарғиботчиси бўлиш ҳам патронаж дояларининг асосий вазифаси этиб белгиланган. 👩🏻🏫 Уларнинг билим ва малакаларини ошириш мақсадида Президентимизнинг 2023 йил 8 сентябрдаги тегишли қарори ҳамда 2023 йил 24-25 октябрь кунлари давлатимиз раҳбарининг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида белгилаб берган топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан мамлакатимизда илк бор мазкур вилоятда жами 892 нафар тиббий бригада дояси “Соғлом оилани шакллантириш” мавзуида ўқитилди. ♻️ Ҳозирда ушбу лойиҳа доирасида юртимиз бўйлаб тиббий бригада дояларини ўқитиш ва малакасини ошириш ишлари давом этмоқда. 📃 Таҳсил якунида синов жараёнларидан мувафақиятли ўтган дояларга тегишли ихтисослик бўйича сертификат тақдим этиляпти. 📈 Келгусида доялар фаолиятини янада такомиллаштириш, оналар ва болалар саломатлигини асраш жараёнида уларнинг иштирокини кучайтириш бўйича ишлар давом эттирилади. ❗️Бундан кўзларган мақсад – соғлом авлодни шакллантириш, шу орқали миллат келажагининг бардавом бўлишини таъминлашдир. Бу жараёнда эса тиббиёт тизимида меҳнат қилиб келаётган дояларнинг алоҳида ўрни борлиги шубҳасиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.