Skip to the content
❗️Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак? 🖥 Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва офис ходимларининг яқин дастёрига айланган. ⌨️ Аммо ҳар яхшининг бир ёмони бор деганларидек, сўнгги вақтларда компьютердан тўғри фойдаланмаслик сабабидан кўпчиликда жиддий кўз хасталиклари келиб чиқмоқда. 👨⚕️ — Бугун хоҳ ишда, хоҳ уйда бўлсин, компьютер ёрдамида кўп юмушларни осонгина бажарамиз, — дейди Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов. — Бироқ кейинги пайтлар ушбу қурилмадан нотўғри фойдаланиш оқибатида аҳоли орасида замонавий касаллик — “компьютер кўриш синдроми” кўп учрамоқда. ❇️ Маълумки, компьютерда ишлаган вақт одам катта ҳажмдаги маълумотларни идрок қилади. Натижада кўзлар доимий ўзгарувчан тезлик ва ўқишнинг турли усулларига мослашишига тўғри келади. Бундан ташқари, кўзлар монитор қаршисида қоғоздаги матнни ўқишдан кўра каттароқ очилади. 🤓 Бу ҳолатнинг узоқ давом этиши уларда зўриқиш, қизариш, қум қадалгандек ҳиссиёт, қуруқлик ва санчиқ, кўришнинг хиралашуви, қичишиш, бош ва бўйинда оғриқ, иш куни якунидаги чарчоқ каби белгилар билан намоён бўлувчи кўз қуриши ва бошқа жиддий касалликларни пайдо қилади. ❓Хўш, бу каби муаммолардан қандай сақланиш лозим? ⌚️Энг аввало, фойдаланиш вақтига жиддий эътибор бериш керак. Яъни компьютерда ишлаш кунига 6 соатдан ошмаслиги (катталар учун) зарур. Қолаверса, бу қурилма қаршисида доимий равишда 2 соатдан узоқ ўтириш тавсия этилмайди. Идеал ҳолатда ҳар 40-45 дақиқада 10 дақиқа танаффус қилиш ва махсус кўз машқларини бажариш лозим. 💻 Шунингдек, кўзларга қўшимча зўриқиш ҳосил бўлмаслиги учун монитор ёрқинлиги, контрасти ва янгиланиш тезлигини созлаш, ёрқинлик ва контраст максимал бўлмаслигига эътибор қаратиш керак. Агар тасвир оқ рангда бўлса, у ҳолда дисплей ёрқинлигини янада камайтириш мақсадга мувофиқ. Замонавий мониторлар учун тавсия этилган янгиланиш тезлиги камида 75 Гтс.ни ташкил этиши талаб этилади. 📌 Бундан ташқари, фойдаланувчи монитордан 60-70 см. узоқликда бўлиши, дисплейнинг кўз билан бир кесимда жойлашиши (кўздан баландда ёки пастда бўлмаслиги керак), бир хил ҳолатда узоқ вақт ўтирмаслик, кўзни юмиб-очмай узоқ тикилишни камайтириш, хонанинг ўта қоронғи бўлмаслигини назорат қилиш даркор. ✅ Шу билан бирга, мониторни озода сақлаш керак. Чунки ундаги доғлар ёки чанг тасвир сифатига салбий таъсир этади. Қолаверса, хона ҳавосини тез-тез алмаштириш керак. Ёритиш ёрқин бўлмаслиги, мониторни тўғридан-тўғри қуёш нури ёки бошқа ёруғлик манбаларига таъсир қилишдан сақлаш лозим. 😎 Маълумки, компьютердан фойдаланганда кўзлар кам очилиб, юмилади. Натижада кўриш органлари мушаклари зўриқиб, кўз етарлича намланмайди. Бу эса унда ёқимсиз қуруқлик ва чарчоққа олиб келади. Монитор қанчалик замонавий бўлмасин, кўк ва бинафшаранг спектр нурларининг кўплиги кўзда чарчоқ ҳосил қилади. Шу боис бундай пайтда махсус кўзойнаклардан фойдаланиш яхши самара беради. ‼️Агар кечқурун, ишдан сўнг, ўзингизда чарчоқ ҳис қилсангиз, кўзга ромашка ёки чой компрессларини қўйиш ёки қоронғи жойда 20-30 дақиқа кўзни юмиб, хотиржам ётиш тавсия этилади. (https://telegra.ph/file/90efdab486a3a85665fba.jpg) Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
February 21, 2026
By
wpadmin
❗️ЖССТ камқонлик касаллигига қарши дастур ишлаб чиқди 📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, дунёда аёлларнинг тахминан 30 фоизи, ҳомиладорларнинг 37 фоизи ва олти ойликдан беш ёшгача бўлган болаларнинг 40 фоизи анемия, яъни камқонликдан азият чекади. Бу кўрсаткич айниқса, ўрта ва паст даромадли мамлакатларда юқори. 🗂 Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ушбу хасталикка қарши ўзининг илк комплекс дастурини тақдим этди. 🔬 Қон таркибида темир моддасини ўз ичига олган ва унга қизил тус берувчи мураккаб оқсил – гемоглобин моддаси бутун тана бўйлаб кислород ташиш вазифасини бажаради. Агар гемоглобин етишмовчилиги кузатилса, организмда кислород танқислиги юзага келади. Оқибатда бу ҳолат турли касалликларнинг ривожланишига йўл очади. 🩺 Беморларда камҳаракатлик, чарчоқ, уйқучанлик, иштаҳасизлик ҳамда вазн етишмаслиги кузатилади. Тери оқариб, тирноқлар ва сочлар мўртлашади. Тил яллиғланиб, оғиз атрофида юзаки яралар пайдо бўлади. 🔎 Асаб тизими фаолияти бузилади, тез-тез бош айланиши, оғриши, қулоқларда шовқин кузатилади. Хасталикнинг оғир ҳолатларида эса ҳушдан кетиш, тахикардия, нафас қисиш қайд этилиши мумкин. ▶️ Мутахассислар хулосасига кўра, камқонликнинг энг кўп тарқалган сабабларидан бири организмда темир моддаси етишмовчилигидир. 🍱 Шу сабабли ЖССТ томонидан ишлаб чиқилган дастур соғлом овқатланиш, хасталикни тўғри ва ўз вақтида аниқлаш, витамин ва микроэлементлар қабул қилиш, аҳолининг ушбу касаллик тўғрисида хабардорлигини ошириш каби тавсияларни ўз ичига олган. ‼️ Ўз навбатида, бу борада ҳукуматлар, фуқаролик жамияти институтлари, илмий доиралар, халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари ролини ошириш лозимлиги эслатиб ўтилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.