Month: February 2026

February 21, 2026 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2022 йил 21 февралдаги 84-сонли қарори ҳақида, шунингдек Хоразм вилоят хокимининг 28.02.2022 йилдаги 90-12-0-Q/22-сонли қарори ва 2022 йил 05 февралдаги 4-670 сонли Ўзбекситон Республикаси Президентининг “Инсон қадрини улуғлаш ва Фаол махалла йили”да амалга оширишга оид дастури тўғрисидаги нутқи юзасидан вилоятнинг барча ахоли қатламлари ўртасида ОИВ инфекциясини тарқалишини олдини олиш борасида ўтказиладиган тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан хамкор ташкилотлар билан биргаликда 2022 йил давомида олиб борилган чора-тадбирлар қўшма режасига асосан 2022 йил 02 март куни Урганч шахар “Деҳқон бозорида” вилоятда ОИВ инфекцяиси олдини олиш мақсадида тарғибот ва акция ишлари олиб борилди, бунда 70 та буклетлар ва ОИВ инфекциясига ихтиёри равишда эксперсс тахлиллари ўтказилиб 34 нафар фуқаро ОИВ га инфекциясига текширилди, профилактик ишлар вилоятнинг барча шахар ва туманларида давом эттирилади.

By wpadmin

РубрикаМарказ янгиликлари

February 21, 2026 0

ОИВ ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ЮҚИШ ХАВФИНИ ҚАНДАЙ КАМАЙТИРИШ МУМКИН?✅ Оилага, турмуш ўртоғига вафодор бўлиш; ✅ Тиббий муолажалар олиш зарурати туғилганда бир марталик ва стерилланган кўп маротабалик тиббий анжомлардан фойдаланиш; ✅ Гўзаллик салонлари ва сартарошлик хизматларидан фойдаланилганда (татуировка, татуаж, пирсинг, маникюр, педикюр, соч, соқол олдириш ва бошқ.) янги ёки зарарсизлантирилган анжомлар ишлатилаётганлигига эътибор қаратиш; ✅ Шахсий гигиена қоидаларига пухталик билан амал қилиш — индуидувал тиш шеткаси, соқол олиш устарасидан ва тирноқ тозалаш анжомларидан фойдаланиш, ушбу гигиеник воситалардан бошқа шахсларнинг фойдаланишига йўл қўймаслик; ✅ Болаларни хатна (суннат) қилдиришда сартарош усталар хизматидан воз кечиш ҳамда бу мақсадда тиббий муассасаларга мурожаат этиш; ✅ ОИВ юқиши мумкин бўлган ҳолатларга шубҳа қилинганда, касалликнинг оила аъзоларига юқишини олдини олиш мақсадида ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиш ҳамда ОИВни аниқлаш мақсадида қон тахлилларини ўтказиш; ✅ Спиртли ичимликлар ҳамда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ОИВ инфекциясининг юқтириб олишга замин яратувчи зарарли одатлар эканлигини бир зумга бўлса-да унутмаслик, соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилиш; ✅ Никоҳланувчилар тўйдан олдин белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиб, ОИВ инфекциясига қон топшириш орқали текширилишлари зарур. Бу борада лоқайдликка йўл қўйиш саломатлик, оила ва фарзандлар соғлигини хавф остига қўйиш демакдир.

By wpadmin

РубрикаMarkaz yangiliklari

February 21, 2026 0

МАРБУРГ ГЕМОРРАГИК ИСИТМАСИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ КЎРИЛМОКДА Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Жаҳон Cоғлиқни сақлаш ташкилоти Африка қитъасидаги Руанда давлатида Марбург геморрагик иситмаси қайд этилганлигини маълум қилди. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 28 сентябрь ҳолатига Руанданинг 30 та округининг еттитасида, жами 26 та тасдиқланган ҳолат рўйхатга олинган ва шундан 6 та ҳолатда ўлим қайд этилган. ЖССТ ушбу эпидемия хавфини миллий даражада жуда юқори, минтақавий даражада юқори ва бутун дунё даражасида паст деб баҳоламоқда. Марбург вируси иситмасини олдини олиш ва унинг эҳтиёт чораларини кучайтириш мақсадида дунёнинг кўплаб мамлакатларида билан бир каторда Ўзбекистон Республикасида ҳам давлат чегарасини кесиб ўтиш жойларида фаолият юритаётган Cанитария назорат пунктларининг (СНП) хушёрлиги оширилган. Марбург иситмаси билан касалланишни олдини олиш мақсадида: ✔️Геморрагик иситма касаллигига гумон қилинган беморларни ўз вақтида аниқлаб, изоляторларга алоҳидалаш; ✔️гумон қилинган беморлар билан мулоқотда бўлган тиббиёт ходимлари томонидан стандарт эхтиёт чораларини кўриш, қўшимча равишда инфекцияни юқтиришини олдини олишга қаратилган шахсий химоя воситаларидан тўлиқ фойдаланиш; ✔️гумон қилинган беморларнинг қонига тегмаслик, бемор ажратган тана суюқликлари, шунингдек улар билан ифлосланган юзалар билан мулоқатда бўлмаслик; ✔️касалликнинг этиологияси, клиникаси, лаборатор ташҳисоти ва касалликни олдини олиш ва профилактикаси бўйича тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш; ✔️касалликни назорат қилишда хавфсиз инъекция усулларини қўллаш, шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш, қайта ишлатилаётган тиббий асбобларни зарарсизлантириш ва чиқиндиларини хавфсиз йўқ қилиш; ✔️инфекция бўйича аҳолини хабардорлигини ошириш мақсадида аҳоли орасида тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга ошириш каби чоралари тизимли равишда амалга оширилмоқда. Шу ўринда фуқароларимизга жиддий хавотирга ўрин йўқлигини маълум қиламиз. Санэпидқўмита Ахборот хизмати

By wpadmin

РубрикаMarkaz yangiliklari Tibbiyot olami yangiliklari