#OITS_markazi Сиз ОИВ инфекциясига кўрикдан ўтганмисиз? ОИВга қон топширишни унутманг! February 21, 2026 0 By wpadmin 08.05.2023 й. куни Мухаммад Ал Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялар Университети Урганч филиали телекоммуникация технологиялар факултети талабалари ўртасида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МП ва ЭҚИТЭ бўлими санитария врачи Э.Б.Эгамберганов томонидан ОИВ инфекцияси олдини олиш бўйича давра сухбати ўтказилди. Тадбир давомида талабаларни қизиқтирган барча саволларига жавоб берилди ва тарқатма материаллари тарқатилди. Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда таъкидланишича, (https://t.me/Press_Secretary_Uz/4273) мамлакатимиздаги 86 та санаторий ва тиббий муассасаларда ўтган йили 60 мингдан зиёд хорижий турист даволанди. ⚕️ Охирги беш йилда хусусий клиникалар каррасига кўпайгани билан атиги 2 таси халқаро сертификат олган. Оқибатда чет элдан даволанишга келганлар улуши пастлигича қолмоқда. ⚠️ Тиббиёт ва соғломлаштириш туризмини уйғунликда ривожлантириш бўйича яхлит ёндашув йўқлиги кўрсатиб ўтилди. ✅ Шу боис илғор хорижий тажриба асосида “Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги” дастури бошланиши эълон қилинди. ♻️ Эндиликда хусусий клиникаларнинг халқаро стандарт олиш, хорижий кўргазмада қатнашиш харажатлари бюджетдан қопланади. Клиникаларга келган чет элликлар учун қўшилган қиймат солиғи қайтарилади.