Skip to the content
❗️В витамини етишмаслигининг белгилари ⚫️ Кўз остидаги доғли доиралар. ⚫️ Оғиз бурчакларида қуруқлик ва ёриқлар. ⚫️ Сурункали ҳолсизлик. ⚫️ Энергия етишмовчилиги. ⚫️Тери муаммолари. ⚫️ Анемия.
February 21, 2026
By
wpadmin
❗️Болалар йилда неча марта шамолласа, хавф гуруҳига киради? Динора Дўстмуҳаммедова, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи: 📌 — Инсон организми турли касалликларга қарши самарали курашиши учун унинг иммунитети мустаҳкам бўлиши лозим. Одатда у ҳақида кўпчиликда бир хил фикр мавжуд. Яъни иммунитет тананинг ҳимоя тизими. (https://telegra.ph/file/f2a8800f8dc106435dadd.png) 🦠 Дарҳақиқат, тананинг ушбу ҳимоя қобилияти инфекцион касаллик қўзғатувчилари (бактерия, вирус, риккетсия), турли токсинлар, мутацияга учраган онкологик ҳужайралар, турли паразитларга (аскарида, эхинококкоз) қарши курашади. 🤰🏻У гўдакларда она қорнидаёқ шаклланади. Бир ёшгача бўлган болажонларда эса иммунитет она сути орқали ўтади. ✅ Ушбу табиий озуқа таркибида қатор тирик ингредиентлар, фойдали бактериялар, фермент ва гормонлар бўлиб, улар чақалоқ танасининг турли инфекцияларга қарши курашувчанлигини оширади. У билан озиқланган гўдак шамоллаш, грипп, отит ва юқори нафас йўллари инфекциялари ҳамда стоматит каби хасталиклардан камроқ азият чекади. 💉 Шунингдек, туғилгандан сўнг бола организмида турли инфекцияларга қарши иммунитет профилактик эмланиш орқали ҳам ҳосил қилинади. 😷 3 ёшгача гўдаклар йилига 4 мартадан кўп, 3 ёшдан юқори болалар эса йилига 6 мартадан ортиқ респиратор касалликлар, яъни ЎРВИ, грипп, бронхит билан хасталанса, улар тез-тез шамолловчи болалар гуруҳига киради. 🩺 Бундай кичкинтойлар доимий равишда шифокор назоратида бўлиши ва мутахассис тавсияси асосида керакли муолажаларни олиши зарур. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
❗️ЖССТ камқонлик касаллигига қарши дастур ишлаб чиқди 📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, дунёда аёлларнинг тахминан 30 фоизи, ҳомиладорларнинг 37 фоизи ва олти ойликдан беш ёшгача бўлган болаларнинг 40 фоизи анемия, яъни камқонликдан азият чекади. Бу кўрсаткич айниқса, ўрта ва паст даромадли мамлакатларда юқори. 🗂 Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ушбу хасталикка қарши ўзининг илк комплекс дастурини тақдим этди. 🔬 Қон таркибида темир моддасини ўз ичига олган ва унга қизил тус берувчи мураккаб оқсил – гемоглобин моддаси бутун тана бўйлаб кислород ташиш вазифасини бажаради. Агар гемоглобин етишмовчилиги кузатилса, организмда кислород танқислиги юзага келади. Оқибатда бу ҳолат турли касалликларнинг ривожланишига йўл очади. 🩺 Беморларда камҳаракатлик, чарчоқ, уйқучанлик, иштаҳасизлик ҳамда вазн етишмаслиги кузатилади. Тери оқариб, тирноқлар ва сочлар мўртлашади. Тил яллиғланиб, оғиз атрофида юзаки яралар пайдо бўлади. 🔎 Асаб тизими фаолияти бузилади, тез-тез бош айланиши, оғриши, қулоқларда шовқин кузатилади. Хасталикнинг оғир ҳолатларида эса ҳушдан кетиш, тахикардия, нафас қисиш қайд этилиши мумкин. ▶️ Мутахассислар хулосасига кўра, камқонликнинг энг кўп тарқалган сабабларидан бири организмда темир моддаси етишмовчилигидир. 🍱 Шу сабабли ЖССТ томонидан ишлаб чиқилган дастур соғлом овқатланиш, хасталикни тўғри ва ўз вақтида аниқлаш, витамин ва микроэлементлар қабул қилиш, аҳолининг ушбу касаллик тўғрисида хабардорлигини ошириш каби тавсияларни ўз ичига олган. ‼️ Ўз навбатида, бу борада ҳукуматлар, фуқаролик жамияти институтлари, илмий доиралар, халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари ролини ошириш лозимлиги эслатиб ўтилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.