Category: Uncategorized

February 21, 2026 0

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Ҳамширалар ассоциацияси вилоят бўлими томонидан 12 ноябрь — Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан «Энг яхши тиббий бригада ҳамшираси» кўрик-танлови ўтказилди. Танловда вилоят даволаш- профилактика муассасаларидан 8 та тиббий бригада ва амалиёт ҳамширалари қатнашдилар.Тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Гулбика Жуманиёзова, ВССБ бош ҳамшираси Бикажон Матчанова, Ҳамширалар ассоциацияси вилоят бўлими раҳбари Зоя Шукурова, Абу Али ибн Сино номидаги Урганч жамоат саломатлиги техникуми директори Нурилла Абдуллаев,Хоразм вилоят ОИТСга карши кураш маркази врачи Шавкат Атаханов ва бошқалар сўзга чиқиб, барча ўрта тиббиёт ходимларини байрам билан қутладилар.-Бешта шарт бўйича ўтказилган танлов натижаларига кўра Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси тиббий бригада ҳамшираси Гуласал Ядгорова биринчи ўринни эгаллади.Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

By wpadmin

РубрикаМарказ янгиликлари

February 21, 2026 0

Бугун Ҳазорасп туманида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси, Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида Матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида “Ҳазорасп туманида 2023 йилда ОИВ инфекциясини қайд қилиниши ва эпидемик вазияти”, “ОИВ инфекциясини олдини олиш борасида профилактик чора-тадбирлари ва таклифлар”, “ОИВ инфекциясини эрта аниқлашда олиб борилаётган ишлар ва муаммоли масалалар” мавзуларида маълумотлар берилди. Матбуот анжуманида туман ҳокими ўринбосари Б.Собиров, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бўлими мудири Д.Алламов, марказ ходимлари Ғ.Халимов, Д.Полванов, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этди. Матбуот анжумани иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича мурожаат қилдилар ва керакли маълумотларга эга бўлдилар.

By wpadmin

РубрикаMarkaz yangiliklari

February 21, 2026 0

Вилоятисизда ОИВ инфекцияси таркалишининг бугунги кундаги асосий сабаблари! ТИББИЙ КЎРИКДАН ТЎЙДАН ОЛДИН ЎТИНГ! 23 мая 2023 от Xorazm tibbiyoti-Медицина Хорезма ЖССТ маълумотига кўра, дунёда ҳар куни 7000 нафар, ҳар соатда 300 нафар шахсда ОИВ инфекцияси янгидан аниқланади. Албатта бу рақамларни айтиш осон, тил учидан чиқиб кетади. Аммо ҳар бир ҳолат ортида бир оила тақдири турибди. Юртимизда ОИВ инфекцияси билан касалланиш йилдан йилга барқарорлашиб, камайиб бормоқда. Бироқ, бу хотиржам бўлиш мумкин деганимас. Зеро, биргина ҳолат ҳам ташвишланарлидир. ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари таҳлилларига кўра, 90-92 фоиз ҳолатда фуқаролар ОИВ инфекциясини жинсий алоқа йўли орқали юқтириб олмоқда. 18-20 фоиз беморлар турмуш ўртоқларидан, қолган 80 фоиз ҳолатда бетартиб жинсий ҳаёт кечириш оқибатида юқтириб олишган. Касалланишнинг асосий сабабларидан бири бу – ташқи миграция. Ўтган 2022 йилда аниқланган ҳолатларнинг 65 фоизи меҳнат миграцияси билан шуғулланиб келган аҳоли қатлами хисобига тўғри келади. ОИВ инфекцияси аниқланган шахсларнинг 78 фоизи Россия Федерациясида, 16 фоизи Қозоғистон Республикасида ишлаб келган. Ушбу фуқароларнинг бор- йўғи 30 фоизи мамлакатимизга  қайтиб келгандан кейин ОИВ инфекциясига тиббий текширувдан ўтган. Қолган 70 фоизида турли сабабларга кўра текширилиши давомида касаллик аниқланган. Эътибор беринг, бор- йўғи 30 фоизгина мигрант ўз вақтида мақсадли текширувдан ўтган. Ачинарлиси, ОИВ инфекцияси аниқланган мигрантларнинг 26 фоизи вирусни ўз турмуш ўртоқларига юқтириб улгурган. БМТ маълумотига кўра, ҳозирги кунда Россия дунё бўйича ОИВ инфекцияси тарқалиш тезлиги бўйича топ-5 ликка кирган (1-Жанубий Африка (14%), 2-Мозамбик (6.5%), Нигерия (4.9%), Индия (4.2%), Россия (3.9%)). Энди тасаввур қилинг, шу чет давлатдан бедаво дард, касаллик, олиб келиб азиз фарзандларимиз, турмуш ўртоғимиз ёки ота-онамизга юқтирсак, уларнинг умрининг охиригача етадиган муаммо яратсак! Албатта, буни ҳеч биримиз хоҳламаймиз! Бу масалада ҳам бир неча йиллардан буён тарғибот ишлари олиб бормоқдамиз. Натижада юртдошларимиз орасида никоҳланувчиларнинг тиббий кўригига эътиборли ота-оналар кўпайган. Бироқ, ҳали ҳам никоҳланувчиларнинг 18-20 фоизи тиббий кўрикдан тўйдан кейин ўтиш ҳолатлари кузатилмоқда. Ота-оналар фарзанди учун энг яхши танловлар қилади, уларниг бахти учун ҳар нега қодир. Нега энди айнан унинг келажаги билан боғлиқ, уларнинг бахти-саодати билан боғлиқ бўлган шундай нарсаларга беэътибор қоляпмиз?! Эпидемиологик мониторинг бўлими мудири — Дилшод Алламов

By wpadmin

РубрикаMarkaz yangiliklari