Вилоят ОИТСга карши кураш маркази мутахассиси Б.Б.Ходжаханова томонидан 9203 сонли Харбий кисмда «ОИВ инфекцияси/ОИТС профилактикаси» тугрисида маьруза укилди ва иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб берилди. February 21, 2026 0 By wpadmin Вилоят ОИТС га қарши кураш маркази томонидан ташкил қилинган Мобил лаборатория ва тарғибот гурухи томонидан Янгиарик ТТБ билан ҳамкорликда 08.06.2023 й.куни Янгиарик туман Қўриқтом қишлоғи Қўриқтом ОШП худудида акция ва тарғибот ишлари олиб борилди. Акция давомида Мобил лаборатория томонидан қон орқали юқувчи ОИВ инфекцияси, гепатит Б ва гепатит С касалликларига ахолини ихтиёрий, аноним тарзда экспресс тест усулида бепул равишда текширилди. Қўриқтом ОШПга қарашли махаллалардаги оилаларда индивидуал тарзда, шунингдек, гўзаллик салонлари, тикувчилик цехи ва ахоли гавжум жойларда ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича маъруза ва сухбатлар ўтказилди. Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази биносида 2022 йил 14 ноябрь куни Идоралараро ишчи гурухи кенгаши ўтказилди. Кенгашда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2022 йил 21 февралдаги 84-сонли ҳамда Хоразм вилоят хокимининг 2022 йил 28 февралдаги 90-12-Q/22-сонли Қарори ижроси юзасидан “Йўл харитаси”да белгиланган профилактик тадбирларни жорий йилнинг 9 ойи давомида бажарилиш холати, ҳамкорликда амалга оширилган чора-тадбирлар ҳамда келгусида ОИВ инфекцияси профилактикасини самарадорлигини оширишда идоралараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масаласи мухокама этилди.