Skip to the content
ОИВ хақида биласизми?
February 21, 2026
By
wpadmin
ОИВ ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ЮҚИШ ХАВФИНИ ҚАНДАЙ КАМАЙТИРИШ МУМКИН?⤵️ ✅ Оилага, турмуш ўртоғига вафодор бўлиш; ✅ Тиббий муолажалар олиш зарурати туғилганда бир марталик ва стерилланган кўп маротабалик тиббий анжомлардан фойдаланиш; ✅ Гўзаллик салонлари ва сартарошлик хизматларидан фойдаланилганда (татуировка, татуаж, пирсинг, маникюр, педикюр, соч, соқол олдириш ва бошқ.) янги ёки зарарсизлантирилган анжомлар ишлатилаётганлигига эътибор қаратиш; ✅ Шахсий гигиена қоидаларига пухталик билан амал қилиш — индуидувал тиш шеткаси, соқол олиш устарасидан ва тирноқ тозалаш анжомларидан фойдаланиш, ушбу гигиеник воситалардан бошқа шахсларнинг фойдаланишига йўл қўймаслик; ✅ Болаларни хатна (суннат) қилдиришда сартарош усталар хизматидан воз кечиш ҳамда бу мақсадда тиббий муассасаларга мурожаат этиш; ✅ ОИВ юқиши мумкин бўлган ҳолатларга шубҳа қилинганда, касалликнинг оила аъзоларига юқишини олдини олиш мақсадида ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиш ҳамда ОИВни аниқлаш мақсадида қон тахлилларини ўтказиш; ✅ Спиртли ичимликлар ҳамда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ОИВ инфекциясининг юқтириб олишга замин яратувчи зарарли одатлар эканлигини бир зумга бўлса-да унутмаслик, соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилиш; ✅ Никоҳланувчилар тўйдан олдин белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиб, ОИВ инфекциясига қон топшириш орқали текширилишлари зарур. Бу борада лоқайдликка йўл қўйиш саломатлик, оила ва фарзандлар соғлигини хавф остига қўйиш демакдир.
ОИТСни келтириб чиқарувчи одамнинг иммунтанқислик вируси (ОИВ)нинг ташқи муҳитга чидамлилиги ҳақида маълумот ОИВ вируси: Қайнатилганда (100°С) вирус 1-2 дақиқадан кейин ўлади, 70° С гача иситганда 10 дақиқадан кейин, 56°С гача иситганда 30 дақиқадан кейин фаоллиги йўқолади. Одатдаги дезинфекцияловчи моддаларнинг эритмалари — 3% водород пероксиди, 5% лизол, 0,5% хлорли дезинфекцияловчи воситалар, 1% глютарал алдегид, 70% этанол, эфир, ацетон вирусни ўлдиради. Вирус, қон топширувчи донордан олинган қон ва музлатилган қон зардобида йиллар давомида сақланади, ташқи муҳитда қуритилган ҳолатда +22 °С ҳароратда 4-6 кунгача сақланиши мумкин.