Author: wpadmin

February 21, 2026 0

ОИВ инфекцияси  касаллигини юқтирганлик учун жавобгарлик белгиланган.

By wpadmin

📖Эслатма: “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ва Жиноят…

February 21, 2026 0

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда таъкидланишича, (https://t.me/Press_Secretary_Uz/4273) мамлакатимиздаги 86 та санаторий ва тиббий муассасаларда ўтган йили 60 мингдан зиёд хорижий турист даволанди. ‍⚕️ Охирги беш йилда хусусий клиникалар каррасига кўпайгани билан атиги 2 таси халқаро сертификат олган. Оқибатда чет элдан даволанишга келганлар улуши пастлигича қолмоқда. ⚠️ Тиббиёт ва соғломлаштириш туризмини уйғунликда ривожлантириш бўйича яхлит ёндашув йўқлиги кўрсатиб ўтилди. ✅ Шу боис илғор хорижий тажриба асосида “Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги” дастури бошланиши эълон қилинди. ♻️ Эндиликда хусусий клиникаларнинг халқаро стандарт олиш, хорижий кўргазмада қатнашиш харажатлари бюджетдан қопланади. Клиникаларга келган чет элликлар учун қўшилган қиймат солиғи қайтарилади.

By wpadmin

РубрикаMarkaz yangiliklari

February 21, 2026 0

Нонуштани аҳамияти. Мутахассислар кунлик таомланишни 25%—40% ини нонушта ташкил қилиш кераклигини тавсия қилади. Мевалар, сабзавотлар, тўлиқ донли донлар, сут маҳсулотлари, тухумлар ва ёғсиз гўштлар нонушта учун энг яхши вариант. Мактаб ўқувчилари, талабалар ва илмий ходимлар мияни фаоллаштирувчи глюкоза манбаи бўлган углеводларга бой нонушта қилишлари керак. Аммо, жисмоний юклама билан ишлайдиган одамлар учун оқсилли егуликлар куч ва қувват беради. Сут, тухум, гўшт рационда муҳим маҳсулотлардир. Клетчаткага бой маҳсулотлар узоқроқ вақт давомида ўзингизни тўқ ҳис қилишингизга ёрдам беради ва шунинг учун барча нонушталарда тавсия қилинади. Нонуштани яна бир қизиқ хусусияти шундаки, нонушта қилмаслик тана вазни камайишига олиб келмайди. Аксинча, эрталабки овқатдан воз кечган одамларда метаболизм секинлашади.

By wpadmin

РубрикаМарказ янгиликлари