Author: wpadmin

February 21, 2026 0

ОИВ ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ЮҚИШ ХАВФИНИ ҚАНДАЙ КАМАЙТИРИШ МУМКИН?⤵️ ✅ Оилага, турмуш ўртоғига вафодор бўлиш; ✅ Тиббий муолажалар олиш зарурати туғилганда бир марталик ва стерилланган кўп маротабалик тиббий анжомлардан фойдаланиш; ✅ Гўзаллик салонлари ва сартарошлик хизматларидан фойдаланилганда (татуировка, татуаж, пирсинг, маникюр, педикюр, соч, соқол олдириш ва бошқ.) янги ёки зарарсизлантирилган анжомлар ишлатилаётганлигига эътибор қаратиш; ✅ Шахсий гигиена қоидаларига пухталик билан амал қилиш — индуидувал тиш шеткаси, соқол олиш устарасидан ва тирноқ тозалаш анжомларидан фойдаланиш, ушбу гигиеник воситалардан бошқа шахсларнинг фойдаланишига йўл қўймаслик; ✅ Болаларни хатна (суннат) қилдиришда сартарош усталар хизматидан воз кечиш ҳамда бу мақсадда тиббий муассасаларга мурожаат этиш; ✅ ОИВ юқиши мумкин бўлган ҳолатларга шубҳа қилинганда, касалликнинг оила аъзоларига юқишини олдини олиш мақсадида ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиш ҳамда ОИВни аниқлаш мақсадида қон тахлилларини ўтказиш; ✅ Спиртли ичимликлар ҳамда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ОИВ инфекциясининг юқтириб олишга замин яратувчи зарарли одатлар эканлигини бир зумга бўлса-да унутмаслик, соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилиш; ✅ Никоҳланувчилар тўйдан олдин белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиб, ОИВ инфекциясига қон топшириш орқали текширилишлари зарур. Бу борада лоқайдликка йўл қўйиш саломатлик, оила ва фарзандлар соғлигини хавф остига қўйиш демакдир.

By wpadmin

РубрикаMarkaz yangiliklari

February 21, 2026 0

💐 CОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ ❗️Ҳурматли тиббиёт ходимлари! Буюк Ибн Сино издошлари! Халқ саломатлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб келаётган Сиз, азиз ҳамкасбларимни юртимизда кенг нишонланаётган Тиббиёт ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман. Ушбу байрам ҳар йили мамлакатимиз миқёсида нишонланиб, бу кунда соҳада салмоқли натижаларга эришган тиббиёт ходимлари давлатимизнинг нуфузли мукофотлари билан тақдирланиши эзгу анъанага айланиб улгурди. (https://telegra.ph/file/bb415a5174035459991a0.png) Барчамизга яхши маълум, миллий тиббиётимиз кўплаб синовлар, мураккаб шароитлардан ўтиб, бугун соҳада мутлақо янги трансформация жараёнлари кечмоқда. Таъбир жоиз бўлса, Ўзбекистонда тиббиёт трансформацияси узоқ муддатга мўлжалланган стратегия, умуммиллий лойиҳа даражасида муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу лойиҳани амалга оширишдаги энг катта куч, шубҳасиз, Cиз — малакали шифокорлар, маҳоратли устозлар, меҳрибон ҳамширалар ҳисобланасиз. Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг соҳага қаратаётган юксак эътиборига “лаббай” деб жавоб беришимиз, халқимиз саломатлигини сақлаш, уларни тизимдан рози қилишимиз учун барча шароитлар муҳайё қилинмоқда. ❗️Азиз шифокорлар! Бугун соғлиқни сақлаш тизимидаги улкан ўзгаришларни ҳаммамиз ич-ичимиздан ҳис қилиб турибмиз. Бир неча йил олдин фақат ўзаро мулоқотлардагина халқаро тажрибада тиббий суғурта тизимининг юқори натижалари ҳақида суҳбатлашишимиз мумкин эди. Мана, ҳозирда давлат тиббий суғуртаси механизмлари тиббиётимизга шиддат билан жорий қилинмоқда. Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, инновацион даво усулларини жорий этиш, “электрон поликлиника” тизимининг соҳага татбиқ қилиниши тиббиёт ходимларини ортиқча қоғозбозликдан, беморларни эса турли оворагарчиликлардан халос этмоқда. Мен ишонч билан айтишим мумкин, бугун ўзбек шифокорлари ҳар қандай мураккаб, юқори технологияли амалиётларни бемалол бажаришга қодир! Сўнгги йилларда хирургларимиз томонидан янги туғилган чақалоқларда ўтказилаётган ноёб амалиётлар, сиам эгизакларини ажратиб олиш операцияси, турли мураккабликдаги кардиохирургик амалиётлар, буйрак, жигар ва ўзак ҳужайралари трансплантацияси ва робот хирург ёрдамида амалга оширилаётган онко-жарроҳлик операциялар фикримиз исботи бўла олади. Дунё ҳамжамияти ўзбек тиббиёти эришаётган ютуқларни тан олмоқда. Хусусан, мамлакатимизнинг силга қарши кураш бўйича тажрибаси яна бир бор Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти доирасида юксак баҳолангани фаолиятимизга берилган халқаро даражадаги эътирофдир. ✅ Шу йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг сил касаллиги бўйича юқори даражадаги сессиясига раислик қилиши ушбу эътирофнинг юксак намунасидир. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ушбу нуфузли анжуманида мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маъруза қилиш, вазир, қолаверса, тиббиёт соҳасининг бир вакили сифатида менга чексиз ғурур бағишлади. ❗️Қадрли ҳамкасблар! Одамлар бирор хасталикдан дард чекса, жони оғриса, энг аввало, кимдан нажот кутади? Албатта, кечаю кундуз ёрдамга шай, ўз касбига, қасамёдига содиқ тиббиёт ходимларидан! Буюк олим Гиппократ: “Табобат – барча илм ва ҳунарлар ичида энг қийини ва шарафлиси”, деганда нақадар ҳақ эди. Халқимиз тиббиёт ходимларини дунёдаги энг улуғ касб эгалари, фидойи инсонлар сифатида билади ва машаққатли меҳнатини юксак қадрлайди. Бу эса, сизу-бизга катта масъулият юклайди. Тилагим, шу халқ, шу Ватан учун чин дилдан хизмат қилиш, элнинг меҳрига сазовор бўлиш шу миллат фарзанди сифатида барчамизга насиб этсин! Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, файзу барака тилайман. Байрамингиз муборак бўлсин! Амрилло Иноятов, Соғлиқни сақлаш вазири.

By wpadmin

РубрикаMarkaz yangiliklari