Author: wpadmin

February 21, 2026 0

ОИВ ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ЮҚИШ ХАВФИНИ ҚАНДАЙ КАМАЙТИРИШ МУМКИН?⤵️ ✅ Оилага, турмуш ўртоғига вафодор бўлиш; ✅ Тиббий муолажалар олиш зарурати туғилганда бир марталик ва стерилланган кўп маротабалик тиббий анжомлардан фойдаланиш; ✅ Гўзаллик салонлари ва сартарошлик хизматларидан фойдаланилганда (татуировка, татуаж, пирсинг, маникюр, педикюр, соч, соқол олдириш ва бошқ.) янги ёки зарарсизлантирилган анжомлар ишлатилаётганлигига эътибор қаратиш; ✅ Шахсий гигиена қоидаларига пухталик билан амал қилиш — индуидувал тиш шеткаси, соқол олиш устарасидан ва тирноқ тозалаш анжомларидан фойдаланиш, ушбу гигиеник воситалардан бошқа шахсларнинг фойдаланишига йўл қўймаслик; ✅ Болаларни хатна (суннат) қилдиришда сартарош усталар хизматидан воз кечиш ҳамда бу мақсадда тиббий муассасаларга мурожаат этиш; ✅ ОИВ юқиши мумкин бўлган ҳолатларга шубҳа қилинганда, касалликнинг оила аъзоларига юқишини олдини олиш мақсадида ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиш ҳамда ОИВни аниқлаш мақсадида қон тахлилларини ўтказиш; ✅ Спиртли ичимликлар ҳамда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ОИВ инфекциясининг юқтириб олишга замин яратувчи зарарли одатлар эканлигини бир зумга бўлса-да унутмаслик, соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилиш; ✅ Никоҳланувчилар тўйдан олдин белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиб, ОИВ инфекциясига қон топшириш орқали текширилишлари зарур. Бу борада лоқайдликка йўл қўйиш саломатлик, оила ва фарзандлар соғлигини хавф остига қўйиш демакдир.

By wpadmin

РубрикаMarkaz yangiliklari

February 21, 2026 0

❓Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак? Соғлом фарзандлар туғилишининг асосий омили нима? Кўпчилик буни ҳомиладорлик давридаги тўғри парвариш билан боғлайди. Аслида эса соғлом оила ва соғлом фарзанднинг асоси никоҳ олдидан келин-куёвларнинг тиббий кўрикдан ўтишидир. Тўйнинг ёқимли ташвишлари сирасида бўлғуси жуфтликнинг бундай юмуш билан машғул бўлиши баъзида бирмунча ортиқча ишдек бўлиб туюлса-да, бу — оила келажаги учун қўйилган муҳим тамал тошидир. Шу боис қуйида тиббий кўрикдан ўтиш ҳажми ва тартиби ҳақида батафсил маълумот бериб ўтмоқчимиз. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, бўлғуси келин-куёвлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади. Бундан кўзланган асосий мақсад – соғлом оилани шакллантириш, ирсиятга боғлиқ ва туғма касалликларга чалинган болалар туғилишининг олдини олишдир. 50 ёшгача бўлган барча никоҳланувчилар турмуш қуришдан аввал тиббий кўрикдан ўтиши шарт. Унинг хулосасига қараб, бўлажак оила вакиллари келажак учун қарор қабул қилишади. 1-қадам. Никоҳланувчи шахслар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали никоҳни қайд этиш учун ариза берадилар. Шундан сўнг, юборилган аризани ФҲДЁ органлари кўриб чиқиб, бўлғуси жуфтликка тиббий кўрикдан ўтиш учун қоғоз шаклидаги йўлланмани тақдим этади. 2-қадам. Ёшлар доимий ёки вақтинчалик яшаш жойидаги туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида бепул диспансеризациядан, яъни кардиолог, эндокринолог, ревматолог, уролог мутахассислари жалб қилинган ҳолда никоҳ олди тиббий кўригидан ва қўшимча УТТ, ЭКГ, ўпканинг рентген ёки флюрография текширувидан ўтади. Шунингдек, умумий қон таҳлили, қондаги қанд миқдори аниқланади, RW ва ОИВ/ОИТСга текширув учун қон топширилади. Тиббий кўрик жараёнида генетик текширувларга зарурат бўлганда, ёшларнинг ўзаро келишуви асосида улар пуллик асосда амалга оширилиши мумкин. 3-қадам. Никоҳланувчилар руҳий, наркологик, таносил, сил касалликлари бўйича туман диспансерларида тиббий кўрикдан ўтадилар. Ушбу касалликлар инсон ва насл учун хавфли бўлиб, тиббий текширувдан ўтиш орқали келажак авлоднинг соғлом дунёга келишига замин яратилади. 4-қадам. Кўрик натижалари тўғрисида тиббиёт муассасасининг хулосаси маълумотномада акс эттирилади. Маълумотнома тиббиёт муассасасининг муҳри ва раҳбарининг имзоси билан тасдиқланиб, никоҳланувчиларга берилади. Тиббиёт муассасасининг масъул ходими маълумотномани тақдим этаётганида никоҳланувчи шахсга аниқланган касалликларнинг никоҳ тузилгандан кейин юзага келтириши мумкин бўлган оқибатларини тушунтиради. Маълумотноманинг амал қилиш муддати — уч ой. Муҳими, тиббий кўрикдан ўтиш муддати никоҳланувчи шахслар тиббиёт муассасасига мурожаат қилган кундан бошлаб икки ҳафтадан ошмаслиги керак. 5-қадам. Никоҳланувчи шахсларда текшириш натижасида дарҳол даволаш курсидан ўтишни талаб этувчи касалликлар аниқланган тақдирда, улар белгиланган тартибда тегишли даволаш муассасаларига йўналтирилади. 6-қадам. Бўлажак оила вакиллари никоҳ қайд этилгунга қадар иккинчи томонни тиббий текшириш натижаларидан хабардор қилиши шарт. ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтганлигига ҳамда ушбу текширувларнинг натижалари тўғрисида икки томоннинг хабардор эканлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнггина никоҳ қайд этилади. (https://telegra.ph/file/3c5349c1ab8028c5ad6f5.png) ❌ Никоҳланувчи яшаш жойидаги даволаш-маслаҳат комиссиясининг хулосасига рози бўлмаган тақдирда такрорий тиббий кўрик вилоят ва республика муассасаларида ўтказилади. (https://telegra.ph/file/642a6c96fd877863f912c.jpg) ✅ Тан жони соғ, фарзандлари соғлом инсоннинг кўнгли хотиржам бўлади. Хотиржам кўнгилга эса орзу-ҳавас, тўй-ҳашам, шодлигу қувонч ярашади. Бунинг учун эса инсонда ўз тақдирига масъуллик ҳисси бўлиши керак. Барча ёшларга ушбу 6 қадамдан муваффақиятли ўтиб, ҳавас қилгудек бахтли оила қуриш насиб этсин! Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

By wpadmin

РубрикаTibbiyot olami yangiliklari

February 21, 2026 0

❗️2030 йилга келиб, Ўзбекистонда ОИТС касаллиги юқишига тўлиқ барҳам бериш мақсад қилинган Бу ҳақда АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Республика ОИТСга қарши кураш маркази раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. (https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/36177) 🩺 Ҳозир юртимизда 48 мингдан ортиқ шахсга ОИВ касаллиги ташхиси қўйилган. 📈 Сўнгги 5 йилда ОИВ инфекциясига текширувлар сони 700 мингдан 3,5 миллионга ёки 5 баробарга ортди. Ҳукуматимиз томонидан дори воситаларини молиялаштириш 80 фоизни ташкил этди. 🍼 Республикамизда ОИВ инфекциясининг онадан болага юқишига барҳам бериш учун ҳар йили бемор оналардан дунёга келаётган (ўртача 600 нафаргача) болалар қуруқ сут аралашмалари билан узулуксиз таъминланмоқда. Натижада 99,7 фоиз болалар соғлом бўлишига эришиляпти. 📌 2030 йилга бориб, ОИВ эпидемиясига барҳам бериш учун 2025 йилга қадар “95-95-95” стратегиясига эришиш зарур. 🔎 “95-95-95” тамойилига кўра, ОИВ юқтирган беморларнинг 95 фоизи ўз статусини билиши, 95 фоизи махсус терапия билан қамраб олиниши, 95 фоизида вирус юкламасининг паст даражага тушишига 2025 йилгача эришиш ва 2030 йилда ОИТС касаллиги юқишига барҳам бериш мақсад қилиб олинган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

By wpadmin

РубрикаMarkaz yangiliklari

February 21, 2026 0

❗️5 май — Халқаро доялар куни! 👩🏻‍⚕️ Доя — чақалоқ дунёга келгандан кейин уни онасидан ҳам аввал қўлга оладиган инсон. Шу боисдан азал-азалдан доялар эл орасида алоҳида эҳтиромга сазовор бўлган. (https://telegra.ph/file/556b05a1bd367128cd445.png) Уларнинг ана шундай меҳнатлари эъзозланиб, ҳар йили дунё бўйича 5 май санаси Халқаро доялар куни сифатида кенг нишонлади. ✅ Сўнгги йилларда тиббиётимизнинг оналар ва болалар саломатлиги йўналишида бўлган катта ўзгаришлар қаторида доялар фаолиятида ҳам қатор янгиликлар кузатилди. 🏢 Хусусан, мамлакатимиздаги оналар ва болалар саломатлиги муассасаларининг ягона тизимга бирлашгани ана шу ўзгаришларнинг дебочаси бўлди. 📌 Шунингдек, 2024 йилдан бошлаб бирламчи даволаш-профилактика муассасаларида 8500 нафар патронаж дояси фаолият юритаётгани бирламчи тизимдаги муҳим воқеа дея оламиз. Улар ҳомиладорлик аниқлангандан бошлаб, ҳам она, ҳам гўдак саломатлигининг ҳимоячиси сифатида аёлнинг тиббий текширувлардан ўтиши, туғуруқ комплексига боришини назоратга олиб, чилла даврида 42 кун уларнинг соғлигини кузатиб боради ва шундан сўнг патронаж ҳамширасига топширади. 👩🏻‍🍼Қолаверса, аҳоли орасида соғлом оила, соғлом ҳомиладорлик ва соғлом туғуруқ тарғиботчиси бўлиш ҳам патронаж дояларининг асосий вазифаси этиб белгиланган. 👩🏻‍🏫 Уларнинг билим ва малакаларини ошириш мақсадида Президентимизнинг 2023 йил 8 сентябрдаги тегишли қарори ҳамда 2023 йил 24-25 октябрь кунлари давлатимиз раҳбарининг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида белгилаб берган топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан мамлакатимизда илк бор мазкур вилоятда жами 892 нафар тиббий бригада дояси “Соғлом оилани шакллантириш” мавзуида ўқитилди. ♻️ Ҳозирда ушбу лойиҳа доирасида юртимиз бўйлаб тиббий бригада дояларини ўқитиш ва малакасини ошириш ишлари давом этмоқда. 📃 Таҳсил якунида синов жараёнларидан мувафақиятли ўтган дояларга тегишли ихтисослик бўйича сертификат тақдим этиляпти. 📈 Келгусида доялар фаолиятини янада такомиллаштириш, оналар ва болалар саломатлигини асраш жараёнида уларнинг иштирокини кучайтириш бўйича ишлар давом эттирилади. ❗️Бундан кўзларган мақсад – соғлом авлодни шакллантириш, шу орқали миллат келажагининг бардавом бўлишини таъминлашдир. Бу жараёнда эса тиббиёт тизимида меҳнат қилиб келаётган дояларнинг алоҳида ўрни борлиги шубҳасиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

By wpadmin

РубрикаMarkaz yangiliklari

February 21, 2026 0

❗️Болалар йилда неча марта шамолласа, хавф гуруҳига киради? Динора Дўстмуҳаммедова, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи: 📌 — Инсон организми турли касалликларга қарши самарали курашиши учун унинг иммунитети мустаҳкам бўлиши лозим. Одатда у ҳақида кўпчиликда бир хил фикр мавжуд. Яъни иммунитет тананинг ҳимоя тизими. (https://telegra.ph/file/f2a8800f8dc106435dadd.png) 🦠 Дарҳақиқат, тананинг ушбу ҳимоя қобилияти инфекцион касаллик қўзғатувчилари (бактерия, вирус, риккетсия), турли токсинлар, мутацияга учраган онкологик ҳужайралар, турли паразитларга (аскарида, эхинококкоз) қарши курашади. 🤰🏻У гўдакларда она қорнидаёқ шаклланади. Бир ёшгача бўлган болажонларда эса иммунитет она сути орқали ўтади. ✅ Ушбу табиий озуқа таркибида қатор тирик ингредиентлар, фойдали бактериялар, фермент ва гормонлар бўлиб, улар чақалоқ танасининг турли инфекцияларга қарши курашувчанлигини оширади. У билан озиқланган гўдак шамоллаш, грипп, отит ва юқори нафас йўллари инфекциялари ҳамда стоматит каби хасталиклардан камроқ азият чекади. 💉 Шунингдек, туғилгандан сўнг бола организмида турли инфекцияларга қарши иммунитет профилактик эмланиш орқали ҳам ҳосил қилинади. 😷 3 ёшгача гўдаклар йилига 4 мартадан кўп, 3 ёшдан юқори болалар эса йилига 6 мартадан ортиқ респиратор касалликлар, яъни ЎРВИ, грипп, бронхит билан хасталанса, улар тез-тез шамолловчи болалар гуруҳига киради. 🩺 Бундай кичкинтойлар доимий равишда шифокор назоратида бўлиши ва мутахассис тавсияси асосида керакли муолажаларни олиши зарур. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

By wpadmin

РубрикаМарказ янгиликлари

February 21, 2026 0

❗️ЖССТ камқонлик касаллигига қарши дастур ишлаб чиқди 📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, дунёда аёлларнинг тахминан 30 фоизи, ҳомиладорларнинг 37 фоизи ва олти ойликдан беш ёшгача бўлган болаларнинг 40 фоизи анемия, яъни камқонликдан азият чекади. Бу кўрсаткич айниқса, ўрта ва паст даромадли мамлакатларда юқори. 🗂 Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ушбу хасталикка қарши ўзининг илк комплекс дастурини тақдим этди. 🔬 Қон таркибида темир моддасини ўз ичига олган ва унга қизил тус берувчи мураккаб оқсил – гемоглобин моддаси бутун тана бўйлаб кислород ташиш вазифасини бажаради. Агар гемоглобин етишмовчилиги кузатилса, организмда кислород танқислиги юзага келади. Оқибатда бу ҳолат турли касалликларнинг ривожланишига йўл очади. 🩺 Беморларда камҳаракатлик, чарчоқ, уйқучанлик, иштаҳасизлик ҳамда вазн етишмаслиги кузатилади. Тери оқариб, тирноқлар ва сочлар мўртлашади. Тил яллиғланиб, оғиз атрофида юзаки яралар пайдо бўлади. 🔎 Асаб тизими фаолияти бузилади, тез-тез бош айланиши, оғриши, қулоқларда шовқин кузатилади. Хасталикнинг оғир ҳолатларида эса ҳушдан кетиш, тахикардия, нафас қисиш қайд этилиши мумкин. ▶️ Мутахассислар хулосасига кўра, камқонликнинг энг кўп тарқалган сабабларидан бири организмда темир моддаси етишмовчилигидир. 🍱 Шу сабабли ЖССТ томонидан ишлаб чиқилган дастур соғлом овқатланиш, хасталикни тўғри ва ўз вақтида аниқлаш, витамин ва микроэлементлар қабул қилиш, аҳолининг ушбу касаллик тўғрисида хабардорлигини ошириш каби тавсияларни ўз ичига олган. ‼️ Ўз навбатида, бу борада ҳукуматлар, фуқаролик жамияти институтлари, илмий доиралар, халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари ролини ошириш лозимлиги эслатиб ўтилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

By wpadmin

РубрикаMarkaz yangiliklari

February 21, 2026 0

❗️Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак? 🖥 Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва офис ходимларининг яқин дастёрига айланган. ⌨️ Аммо ҳар яхшининг бир ёмони бор деганларидек, сўнгги вақтларда компьютердан тўғри фойдаланмаслик сабабидан кўпчиликда жиддий кўз хасталиклари келиб чиқмоқда. 👨‍⚕️ — Бугун хоҳ ишда, хоҳ уйда бўлсин, компьютер ёрдамида кўп юмушларни осонгина бажарамиз, — дейди Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов. — Бироқ кейинги пайтлар ушбу қурилмадан нотўғри фойдаланиш оқибатида аҳоли орасида замонавий касаллик — “компьютер кўриш синдроми” кўп учрамоқда. ❇️ Маълумки, компьютерда ишлаган вақт одам катта ҳажмдаги маълумотларни идрок қилади. Натижада кўзлар доимий ўзгарувчан тезлик ва ўқишнинг турли усулларига мослашишига тўғри келади. Бундан ташқари, кўзлар монитор қаршисида қоғоздаги матнни ўқишдан кўра каттароқ очилади. 🤓 Бу ҳолатнинг узоқ давом этиши уларда зўриқиш, қизариш, қум қадалгандек ҳиссиёт, қуруқлик ва санчиқ, кўришнинг хиралашуви, қичишиш, бош ва бўйинда оғриқ, иш куни якунидаги чарчоқ каби белгилар билан намоён бўлувчи кўз қуриши ва бошқа жиддий касалликларни пайдо қилади. ❓Хўш, бу каби муаммолардан қандай сақланиш лозим? ⌚️Энг аввало, фойдаланиш вақтига жиддий эътибор бериш керак. Яъни компьютерда ишлаш кунига 6 соатдан ошмаслиги (катталар учун) зарур. Қолаверса, бу қурилма қаршисида доимий равишда 2 соатдан узоқ ўтириш тавсия этилмайди. Идеал ҳолатда ҳар 40-45 дақиқада 10 дақиқа танаффус қилиш ва махсус кўз машқларини бажариш лозим. 💻 Шунингдек, кўзларга қўшимча зўриқиш ҳосил бўлмаслиги учун монитор ёрқинлиги, контрасти ва янгиланиш тезлигини созлаш, ёрқинлик ва контраст максимал бўлмаслигига эътибор қаратиш керак. Агар тасвир оқ рангда бўлса, у ҳолда дисплей ёрқинлигини янада камайтириш мақсадга мувофиқ. Замонавий мониторлар учун тавсия этилган янгиланиш тезлиги камида 75 Гтс.ни ташкил этиши талаб этилади. 📌 Бундан ташқари, фойдаланувчи монитордан 60-70 см. узоқликда бўлиши, дисплейнинг кўз билан бир кесимда жойлашиши (кўздан баландда ёки пастда бўлмаслиги керак), бир хил ҳолатда узоқ вақт ўтирмаслик, кўзни юмиб-очмай узоқ тикилишни камайтириш, хонанинг ўта қоронғи бўлмаслигини назорат қилиш даркор. ✅ Шу билан бирга, мониторни озода сақлаш керак. Чунки ундаги доғлар ёки чанг тасвир сифатига салбий таъсир этади. Қолаверса, хона ҳавосини тез-тез алмаштириш керак. Ёритиш ёрқин бўлмаслиги, мониторни тўғридан-тўғри қуёш нури ёки бошқа ёруғлик манбаларига таъсир қилишдан сақлаш лозим. 😎 Маълумки, компьютердан фойдаланганда кўзлар кам очилиб, юмилади. Натижада кўриш органлари мушаклари зўриқиб, кўз етарлича намланмайди. Бу эса унда ёқимсиз қуруқлик ва чарчоққа олиб келади. Монитор қанчалик замонавий бўлмасин, кўк ва бинафшаранг спектр нурларининг кўплиги кўзда чарчоқ ҳосил қилади. Шу боис бундай пайтда махсус кўзойнаклардан фойдаланиш яхши самара беради. ‼️Агар кечқурун, ишдан сўнг, ўзингизда чарчоқ ҳис қилсангиз, кўзга ромашка ёки чой компрессларини қўйиш ёки қоронғи жойда 20-30 дақиқа кўзни юмиб, хотиржам ётиш тавсия этилади. (https://telegra.ph/file/90efdab486a3a85665fba.jpg) Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

By wpadmin

РубрикаMarkaz yangiliklari