Category: Uncategorized

February 21, 2026 0

Тез тиббий ёрдам ходимларини боди камералар билан таъминлаш бўйича тажриба-синов ишлари бошланди. Шу кунларда тез тиббий ёрдам имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида шу соҳа тиббиёт ходимларини боди камералар билан таъминлашнинг тиббий-ҳуқуқий жиҳатларини ўрганиш бўйича тажриба-синов ишлари бошланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаевнинг хабар қилишича, бундан мақсад тиббий хизмат кўрсатишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, бемор ҳуқуқи ва манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, тиббий хизмат сифатини янада оширишдир. Ушбу боди камералар тиббиёт ходимларининг таҳдид ва тажовузга учраши эҳтимолининг олдини олишда ҳам муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари, Санитар авиация хизмати учун замонавий вертолётлар харид қилиниши режалаштирилган. Ушбу йўналишдаги ишларни ташкил этиш мақсадида санитар авиация хизматидан фойдаланиш тартиби тасдиқланиб, санитар вертолётни тиббий анжомлар билан жиҳозлаш спецификацияси ишлаб чиқилди. Ислоҳотлар натижасида аҳолининг тез тиббий ёрдам хизматига бўлган ишончи ортмоқда, мурожаатлар йил сайин ошиб боряпти. Масалан, 2016 йилда чақириқлар сони 7,2 миллионни ташкил қилган бўлса, 2017 йилда – 8,7 миллион. 2018 йилда эса 9,8 миллионга етган. Ўтган йилда эса мурожаатлар сони ўн миллиондан ошган. Шу билан бирга, шошилинч тиббий ёрдам хизматининг стационар муассасаларига ҳам мурожаатлар кўпаймоқда. Жумладан, 2017 – 2019 йилларда ушбу шифо масканларига 7,5 миллиондан зиёд бемор мурожаат қилган. Улардан 2,5 миллион нафари стационар, 5 миллиондан ортиғи эса амбулатор тиббий ёрдамдан баҳраманд бўлган. Стационарда даволанган беморларнинг 500 мингдан ортиғига юқори технологияли мураккаб хирургик амалиётлар бажарилган.

By wpadmin

РубрикаТиббиёт олами янгиликлари

February 21, 2026 0

Шамоллашда исте’мол қилинадиган озик-овқатлар. Лимон Шамоллашда исте’мол қилинадиган яллиғланишга қарши ва антибактериал мева. Лимонди чой билан ичиш яхшироқдир. Лекин фақат ичимлик илиқ бўлиши жойиз. Лимонни иссиқ сувга қўймаслик керак, чунки бу С витаминини ёъқ қилади ва мос равишда унинг таъсири камаяди. Асал билан чой ичиш ҳам фойдалидир. С витамини шуниндек қора смородина, апелсин, киви, наматак ларда ҳам мавжуд. Малина Ҳароратни мукаммал даражада пасайтиради, шамоллашга қарши ажойиб восита. Саримсоқ пиёз Саримсоқни ёқтирмайсизми? Афсус! Вирусли касалликлар ва томоқ оғриғи учун ажойиб антибактериал восита. Эмизикли оналар ва гастритдан азият чекаётган одамлар учун саримсоқдан фойдаланиш тавсия этилмайди. Пиёз Витаминлар манбайи. Яллиғланишга қарши, антибактериал сабзовот. Ёталга, томоқ оғриғига, вирусли инфектсияларга қарши ёрдам беради. Асал Хўш, ким шамоллаганида асални унутади? Яхши антибактериал восита. Асални истеъмол қилиш ёки уни илиқ чойга қўшиш жуда фойдали.

By wpadmin

РубрикаҚизиқарли маълумотлар Марказ янгиликлари Тиббиёт олами янгиликлари

February 21, 2026 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2022 йил 21 февралдаги 84-сонли қарори ҳақида, шунингдек Хоразм вилоят хокимининг 28.02.2022 йилдаги 90-12-0-Q/22-сонли қарори ва 2022 йил 05 февралдаги 4-670 сонли Ўзбекситон Республикаси Президентининг “Инсон қадрини улуғлаш ва Фаол махалла йили”да амалга оширишга оид дастури тўғрисидаги нутқи юзасидан вилоятнинг барча ахоли қатламлари ўртасида ОИВ инфекциясини тарқалишини олдини олиш борасида ўтказиладиган тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан хамкор ташкилотлар билан биргаликда 2022 йил давомида олиб борилган чора-тадбирлар қўшма режасига асосан 2022 йил 03 март куни Урганч шахар “Urganch xalqaro aeraportida” вилоятда ОИВ инфекцяиси олдини олиш мақсадида тарғибот ва акция ишлари олиб борилди, бунда 60 та буклетлар таркатилди, профилактик ишлар вилоятнинг барча шахар ва туманларида давом эттирилади.

By wpadmin

РубрикаMarkaz yangiliklari

February 21, 2026 0

АМАЛИЙ СЕМИНАР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ Вилоятимиздаги хусусий тиббиёт муассасалари вакиллари учун амалий семинар ташкил қилинди. Семинарни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассиси Эргаш Рўзимов олиб борди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги лицензиялаш аккредитациялаш ва тиббий туризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш. Расулов иштирокчиларни соҳага доир қонунчиликдаги янгиликлар, Президент фармон ва қарорлари билан таништирди. Семинар давомида хусусий тиббий муассасаларда шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш, ОИВ инфекцияси ва гепатитнинг В,С,Д турлари профилактикаси, соҳага замонавий тиббий жихозларни татбиқ этиш ва қўллаш, хусусий тиббиёт муассасаларида учрайдиган хато-камчиликлар ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Семинар давомида янги замонавий тиббиёт буюмлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

By wpadmin

РубрикаМарказ янгиликлари

February 21, 2026 0

ОИВ ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ЮҚИШ ХАВФИНИ ҚАНДАЙ КАМАЙТИРИШ МУМКИН?⤵️ ✅ Оилага, турмуш ўртоғига вафодор бўлиш; ✅ Тиббий муолажалар олиш зарурати туғилганда бир марталик ва стерилланган кўп маротабалик тиббий анжомлардан фойдаланиш; ✅ Гўзаллик салонлари ва сартарошлик хизматларидан фойдаланилганда (татуировка, татуаж, пирсинг, маникюр, педикюр, соч, соқол олдириш ва бошқ.) янги ёки зарарсизлантирилган анжомлар ишлатилаётганлигига эътибор қаратиш; ✅ Шахсий гигиена қоидаларига пухталик билан амал қилиш — индуидувал тиш шеткаси, соқол олиш устарасидан ва тирноқ тозалаш анжомларидан фойдаланиш, ушбу гигиеник воситалардан бошқа шахсларнинг фойдаланишига йўл қўймаслик; ✅ Болаларни хатна (суннат) қилдиришда сартарош усталар хизматидан воз кечиш ҳамда бу мақсадда тиббий муассасаларга мурожаат этиш; ✅ ОИВ юқиши мумкин бўлган ҳолатларга шубҳа қилинганда, касалликнинг оила аъзоларига юқишини олдини олиш мақсадида ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиш ҳамда ОИВни аниқлаш мақсадида қон тахлилларини ўтказиш; ✅ Спиртли ичимликлар ҳамда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ОИВ инфекциясининг юқтириб олишга замин яратувчи зарарли одатлар эканлигини бир зумга бўлса-да унутмаслик, соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилиш; ✅ Никоҳланувчилар тўйдан олдин белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиб, ОИВ инфекциясига қон топшириш орқали текширилишлари зарур. Бу борада лоқайдликка йўл қўйиш саломатлик, оила ва фарзандлар соғлигини хавф остига қўйиш демакдир.

By wpadmin

РубрикаMarkaz yangiliklari