Category: Uncategorized

February 21, 2026 0

❗️2030 йилга келиб, Ўзбекистонда ОИТС касаллиги юқишига тўлиқ барҳам бериш мақсад қилинган Бу ҳақда АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Республика ОИТСга қарши кураш маркази раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. (https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/36177) 🩺 Ҳозир юртимизда 48 мингдан ортиқ шахсга ОИВ касаллиги ташхиси қўйилган. 📈 Сўнгги 5 йилда ОИВ инфекциясига текширувлар сони 700 мингдан 3,5 миллионга ёки 5 баробарга ортди. Ҳукуматимиз томонидан дори воситаларини молиялаштириш 80 фоизни ташкил этди. 🍼 Республикамизда ОИВ инфекциясининг онадан болага юқишига барҳам бериш учун ҳар йили бемор оналардан дунёга келаётган (ўртача 600 нафаргача) болалар қуруқ сут аралашмалари билан узулуксиз таъминланмоқда. Натижада 99,7 фоиз болалар соғлом бўлишига эришиляпти. 📌 2030 йилга бориб, ОИВ эпидемиясига барҳам бериш учун 2025 йилга қадар “95-95-95” стратегиясига эришиш зарур. 🔎 “95-95-95” тамойилига кўра, ОИВ юқтирган беморларнинг 95 фоизи ўз статусини билиши, 95 фоизи махсус терапия билан қамраб олиниши, 95 фоизида вирус юкламасининг паст даражага тушишига 2025 йилгача эришиш ва 2030 йилда ОИТС касаллиги юқишига барҳам бериш мақсад қилиб олинган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

By wpadmin

РубрикаMarkaz yangiliklari

February 21, 2026 0

Нонуштани аҳамияти. Мутахассислар кунлик таомланишни 25%—40% ини нонушта ташкил қилиш кераклигини тавсия қилади. Мевалар, сабзавотлар, тўлиқ донли донлар, сут маҳсулотлари, тухумлар ва ёғсиз гўштлар нонушта учун энг яхши вариант. Мактаб ўқувчилари, талабалар ва илмий ходимлар мияни фаоллаштирувчи глюкоза манбаи бўлган углеводларга бой нонушта қилишлари керак. Аммо, жисмоний юклама билан ишлайдиган одамлар учун оқсилли егуликлар куч ва қувват беради. Сут, тухум, гўшт рационда муҳим маҳсулотлардир. Клетчаткага бой маҳсулотлар узоқроқ вақт давомида ўзингизни тўқ ҳис қилишингизга ёрдам беради ва шунинг учун барча нонушталарда тавсия қилинади. Нонуштани яна бир қизиқ хусусияти шундаки, нонушта қилмаслик тана вазни камайишига олиб келмайди. Аксинча, эрталабки овқатдан воз кечган одамларда метаболизм секинлашади.

By wpadmin

РубрикаМарказ янгиликлари