Category: Uncategorized

February 21, 2026 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2022 йил 21 февралдаги 84-сонли қарори ҳақида, шунингдек Хоразм вилоят хокимининг 28.02.2022 йилдаги 90-12-0-Q/22-сонли қарори ва 2022 йил 05 февралдаги 4-670 сонли Ўзбекситон Республикаси Президентининг “Инсон қадрини улуғлаш ва Фаол махалла йили”да амалга оширишга оид дастури тўғрисидаги нутқи юзасидан вилоятнинг барча ахоли қатламлари ўртасида ОИВ инфекциясини тарқалишини олдини олиш борасида ўтказиладиган тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан хамкор ташкилотлар билан биргаликда 2022 йил давомида олиб борилган чора-тадбирлар қўшма режасига асосан 2022 йил 15 март куни Хазарасп тумани 45-сон умумий ўрта таълим мактаби, 1-сон умумий ўрта таълим мактаби, 21-сон умумий ўрта таълим мактабида ОИВ инфекцяиси олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди, бунда 50та буклетлар тарқатилди. Профилактик ишлар вилоятнинг барча шахар ва туманларида давом эттирилади.

By wpadmin

РубрикаМарказ янгиликлари

February 21, 2026 0

✅ Оилага, турмуш ўртоғига вафодор бўлиш; ✅ Тиббий муолажалар олиш зарурати туғилганда бир марталик ва стерилланган кўп маротабалик тиббий анжомлардан фойдаланиш; ✅ Гўзаллик салонлари ва сартарошлик хизматларидан фойдаланилганда (татуировка, татуаж, пирсинг, маникюр, педикюр, соч, соқол олдириш ва бошқ.) янги ёки зарарсизлантирилган анжомлар ишлатилаётганлигига эътибор қаратиш; ✅ Шахсий гигиена қоидаларига пухталик билан амал қилиш — индуидувал тиш шеткаси, соқол олиш устарасидан ва тирноқ тозалаш анжомларидан фойдаланиш, ушбу гигиеник воситалардан бошқа шахсларнинг фойдаланишига йўл қўймаслик; ✅ Болаларни хатна (суннат) қилдиришда сартарош усталар хизматидан воз кечиш ҳамда бу мақсадда тиббий муассасаларга мурожаат этиш; ✅ ОИВ юқиши мумкин бўлган ҳолатларга шубҳа қилинганда, касалликнинг оила аъзоларига юқишини олдини олиш мақсадида ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиш ҳамда ОИВни аниқлаш мақсадида қон тахлилларини ўтказиш; ✅ Спиртли ичимликлар ҳамда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ОИВ инфекциясининг юқтириб олишга замин яратувчи зарарли одатлар эканлигини бир зумга бўлса-да унутмаслик, соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилиш; ✅ Никоҳланувчилар тўйдан олдин белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиб, ОИВ инфекциясига қон топшириш орқали текширилишлари зарур. Бу борада лоқайдликка йўл қўйиш саломатлик, оила ва фарзандлар соғлигини хавф остига қўйиш демакдир.

By wpadmin

РубрикаMarkaz yangiliklari

February 21, 2026 0

Ифторликда қандай таомланиш тавсия этилади? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича эълон қилинган тавсиялардан ифторлик дастурхонига доир маслаҳатлар ҳам ўрин олган. Хусусан: ✅ Ифторлик чоғида соғлом ва меъёрида овқатланиб, қувватни тўлдириб олиш муҳим. Рўзани учта хурмо ёки сув билан очиш ифторликни бошлашнинг анъанавий ва соғлом йўлидир. ❗️Хурмо одам танасидаги кўплаб аъзоларнинг тўғри фаолият кўрсатишини таъминлайдиган клетчаткага бой озуқа. 🫙 АҚШдаги Cornell University мутахассисларининг ёзишича, овқатланишдан олдин сув ичиш танани суюқлик билан озиқлантиришнинг энг яхши йўлидир. ‼️Лекин рўзани очибоқ бирданига кўп сув ичиб юбормаслик лозим. Бу саломатлик учун хавфли ҳисобланган сув интоксикациясига олиб келиши мумкин. 🥕🥒 Организмни муҳим витаминлар ва озуқа моддалари билан таъминлаш учун ифторлик таомномасига кўплаб сабзавотларни қўшган афзал. 🫘 Шунингдек, организмни қувват ва клетчатка билан таъминлайдиган донли (янчилмаган ва тозаланмаган) маҳсулотларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. 🍗 Печда ёки грилда пиширилган ёғсиз гўшт, терисиз товуқ ва балиқ тановул қилиш орқали организмингизни соғлом оқсиллар билан бойитишингиз мумкин. 🚫 Умуман олганда, ёғ ва шакарга бой, қовурилган ҳамда қайта ишланган маҳсулотлардан тийилиш керак. ‼️Ифторликдан сўнг кўп ширинлик ейиш тавсия этилмайди. Бунинг ўрнига, сувга бой мавсумий мевалар, жумладан, олма истеъмол қилиш фойдали. 📌 Ифторлик учун ЖССТ тавсиялари: 🫕 уйда пиширилган сабзавотли шўрва; 🥗 сабзавот ва кўкатлардан тайёрланган салат; 🥙 қийма қўшилган сабзавотли таомлар (қовоқ, бақлажон, ток баргига ўралган дўлма); 🍖 печда пиширилган товуқ. ❗️Кўп миқдорда сув ичиш, таъмни яхшилаш учун таомга лимон бўлаклари ва ялпиз қўшиш мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

By wpadmin

РубрикаМарказ янгиликлари

February 21, 2026 0

“ОИВ инфекцияси/ОИТС касалликни тарқалишида” жиддий эьтиборни қаратиш лозим бўлган даври- “Ойна даври”. “Ойна даври”-бу нима?, Бу серонегатив, сероконверсион давр ҳисобланади ойна даврида-инфекцион aгенти (бошқа юқумли касалликлар каби virus, бактерия ва бошқалар.) аллақачон танага кирган ва кўпайиб бораётган бўлиб, бироқ беморнинг қонида Антителалар ҳали пайдо бўлмаган давр ҳисобланди. ОИВ тест-ИФА синамалари танадаги вирусни аниқламайди. Улар фақат Антителар ёки антигентларнинг мавжудлигини аниқлашлари мумкин (Антитела-бу танадаги бегона молекулаларнинг пайдо бўлишига жавобан иммунитет тизими ишлаб чиқарадиган оқсил. Антиген-бу бегона генетик маълумотни олиб юрадиган молекуляр компонент). Организм мос равишда virus тушиши билан турлича таъсир қилади ва турли даврларда 2 ҳафтадан-6 ойгача Антителалар ишлаб чиқаришни бошлайди. Антигенлар танада дарҳол пайдо бўлади, аммо уларнинг концентрацияси шунчалик паст бўлиши мумкинки, тест уларни аниқлай олмайди ва бу даврда одам ОИВ тестининг салбий натижасини олади. Шу билан беморлар ўзида ОИВ инфекциясни юқтиришмаган деб ҳисоблашади, бироқ бу энг катта хато бўлади, чунки организмда ОИВ вируслари мавжуд улар кўпайиш жараёнида. Шундай қилиб, бу давр “Беморга касаллик юқтиргандан антителаларнинг пайдо бўлишигача бўлган вақтни – “Ойна даври”деб номланади. Шунинг учун шифокорлар танада ОИВ мавжудлигини аниқлаш учун тестни бир неча марта ўтказишни маслаҳат беришади – “Инсон касаллик юқитириши мумкин бўлган пайтдан- 2 ой ва 6 ой ўтгунга қадар”. Шуни эсда тутиш керакки, Сизнинг тестларингиз “Манфий” натижани кўрсатса ҳам, лекин Сиз ОИВ билан касалланмаган деб гумон қилинсангиз ҳам, тестингизнинг якуний натижаси бўлгунча жуда эҳтиёт бўлишингиз керак. Чунки вирус танада яшаши ва ривожланиши, қон ва секрецияларда бўлиши мумкин ва одам нафақат ташувчиси, балки касалликнинг потенциал тарқатувчиси ҳам бўлиши мумкин. Агар Сиз ОИВ билан касалланган деб гумон қилинсангиз, энди Сизнинг жавобгарлигингиз борлигини тушунишингиз ва билишингиз керак, чунки Сиз яқин одамларга юқтиришингиз мумкин. Бироқ бир мунча вақт ўтгач, қўрқувлар беҳуда бўлиб чиқса ва ОИВ тести “Манфий” бўлиб чиқса ҳам кўрилган чоралар ортиқча бўлмайди, чунки шу тарзда Сиз бошқа жиддий касалликлар билан юқтириш эҳтимолини минималлаштирасиз! Соғлиғингизни сақлашга ва Сизга яқин одамларнинг касал бўлишига йўл қўймасликка ёрдам берадиган оддий профилактика воситалари ҳақида эслаш ҳар доим муҳимдир! Хоразм вилояти ОИТСга қарши кураш маркази бош врачнинг Эпидемиология масалалар бўйича ўринбосари О.О.Очилов.

By wpadmin

РубрикаМарказ янгиликлари