Category: Uncategorized

February 21, 2026 0

ССВ: Шифокорлар учун интернатурага қабул эълон қилинди Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларда эҳтиёж юқори бўлган тор мутахассисликлар бўйича шифокорларни бир йилдан кам бўлмаган муддатда бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курслари (интернатура)га қабул параметрлари тасдиқланди. Буйруққа кўра, 2022/2023 ўқув йили қабулида ҳужжат топширувчиларга қулайлик яратиш мақсадида рўйхатдан ўтиш жараёни онлайн тарзда – ташкилотларнинг расмий веб-сайтлари орқали 25 август – 10 сентябрь кунлари (шу куни ҳам) амалга оширилади. Интернатурага кириш учун танловда иштирок этувчи ҳар бир шифокорга унинг ҳужжатлари қабул қилинганлиги ва тест синовлари муддати кўрсатилган маълумотнома қабул комиссияси томонидан берилади. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига ажратилган қабул режаси доирасида туманлар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда умумий амалиёт шифокорларини танловда иштирок этиш учун жалб қилиш вазифаси юклатилди. Жорий йилда интернатурага жами 540 та давлат грантлари асосидаги мақсадли қабул ўринлари ажратилган бўлиб, уларга 20 турдаги ихтисослик бўйича мутахассислар қабул қилинади. 2022/2023 ўқув йилида бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курслари(интернатура)да ўқув жараёни жорий йилнинг 19 сентябрь санасидан бошланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

By wpadmin

РубрикаМарказ янгиликлари

February 21, 2026 0

Қандай ҳолатларда буйрак касалликларига шубҳа қилиш мумкин? ☑️ Шуни эсда тутиш керакки, қуйидаги омиллар буйрак касаллигининг бошланишига туртки бўлиши мумкин: ◻️ Тана вазнининг кескин пасайиши, бунда сабаб бўлиб буйракни ўраб турган ёғли капсуланинг камайиши хизмат қилади. ◻️ Семизлик. Ортиқча ёғ буйракка босим ўтказиб, унинг ишини ёмонлаштиради. Бундан ташқари, семизликда қон томирлар тонуси ёмонлашади. ◻️ Қандли диабет. ◻️ Зарарли одатлар (чекиш ва спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш). Спиртли ичимлик сувсизланишига олиб келиши натижасида қон қуюқлашади, тамаки тутуни эса энг кучли канцерогендир. Буларнинг ҳаммаси буйракларнинг ишига салбий таъсир қилади ◻️ Юқори қон босими буйрак томирларига зарар етказади ва уларнинг фаолиятини бузилишига сабаб бўлади.

By wpadmin

РубрикаМарказ янгиликлари