Category: Uncategorized

February 21, 2026 0

Урганч тумани Имом Фахриддин ар Разий ўрта ислом билим юртида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вирус келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 84-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Урганч тумани Имом Фахриддин ар Разий ўрта ислом билим юртининг ўқув залида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МПваЭҚИТЭ бўлим мудири Б.Б.Ходжаханова, врачлари Ш.С.Атаханов ва Ш.Ш.Абдуллоевлар томонидан Ўзбекистон Мусулмон идораси Хоразм вилояти бўлими билан хамкорликда талабалар ўртасида ўқув-семинар ташкил этилди. Семинарда талабаларга соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ОИВ инфекциясини олдини олиш тўғрисида айтиб ўтилди ва иштирокчиларга тарқатма материаллар буклет ва эслатмалар тарқатилди.

By wpadmin

РубрикаMarkaz yangiliklari

February 21, 2026 0

❗️Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак? 🖥 Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва офис ходимларининг яқин дастёрига айланган. ⌨️ Аммо ҳар яхшининг бир ёмони бор деганларидек, сўнгги вақтларда компьютердан тўғри фойдаланмаслик сабабидан кўпчиликда жиддий кўз хасталиклари келиб чиқмоқда. 👨‍⚕️ — Бугун хоҳ ишда, хоҳ уйда бўлсин, компьютер ёрдамида кўп юмушларни осонгина бажарамиз, — дейди Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов. — Бироқ кейинги пайтлар ушбу қурилмадан нотўғри фойдаланиш оқибатида аҳоли орасида замонавий касаллик — “компьютер кўриш синдроми” кўп учрамоқда. ❇️ Маълумки, компьютерда ишлаган вақт одам катта ҳажмдаги маълумотларни идрок қилади. Натижада кўзлар доимий ўзгарувчан тезлик ва ўқишнинг турли усулларига мослашишига тўғри келади. Бундан ташқари, кўзлар монитор қаршисида қоғоздаги матнни ўқишдан кўра каттароқ очилади. 🤓 Бу ҳолатнинг узоқ давом этиши уларда зўриқиш, қизариш, қум қадалгандек ҳиссиёт, қуруқлик ва санчиқ, кўришнинг хиралашуви, қичишиш, бош ва бўйинда оғриқ, иш куни якунидаги чарчоқ каби белгилар билан намоён бўлувчи кўз қуриши ва бошқа жиддий касалликларни пайдо қилади. ❓Хўш, бу каби муаммолардан қандай сақланиш лозим? ⌚️Энг аввало, фойдаланиш вақтига жиддий эътибор бериш керак. Яъни компьютерда ишлаш кунига 6 соатдан ошмаслиги (катталар учун) зарур. Қолаверса, бу қурилма қаршисида доимий равишда 2 соатдан узоқ ўтириш тавсия этилмайди. Идеал ҳолатда ҳар 40-45 дақиқада 10 дақиқа танаффус қилиш ва махсус кўз машқларини бажариш лозим. 💻 Шунингдек, кўзларга қўшимча зўриқиш ҳосил бўлмаслиги учун монитор ёрқинлиги, контрасти ва янгиланиш тезлигини созлаш, ёрқинлик ва контраст максимал бўлмаслигига эътибор қаратиш керак. Агар тасвир оқ рангда бўлса, у ҳолда дисплей ёрқинлигини янада камайтириш мақсадга мувофиқ. Замонавий мониторлар учун тавсия этилган янгиланиш тезлиги камида 75 Гтс.ни ташкил этиши талаб этилади. 📌 Бундан ташқари, фойдаланувчи монитордан 60-70 см. узоқликда бўлиши, дисплейнинг кўз билан бир кесимда жойлашиши (кўздан баландда ёки пастда бўлмаслиги керак), бир хил ҳолатда узоқ вақт ўтирмаслик, кўзни юмиб-очмай узоқ тикилишни камайтириш, хонанинг ўта қоронғи бўлмаслигини назорат қилиш даркор. ✅ Шу билан бирга, мониторни озода сақлаш керак. Чунки ундаги доғлар ёки чанг тасвир сифатига салбий таъсир этади. Қолаверса, хона ҳавосини тез-тез алмаштириш керак. Ёритиш ёрқин бўлмаслиги, мониторни тўғридан-тўғри қуёш нури ёки бошқа ёруғлик манбаларига таъсир қилишдан сақлаш лозим. 😎 Маълумки, компьютердан фойдаланганда кўзлар кам очилиб, юмилади. Натижада кўриш органлари мушаклари зўриқиб, кўз етарлича намланмайди. Бу эса унда ёқимсиз қуруқлик ва чарчоққа олиб келади. Монитор қанчалик замонавий бўлмасин, кўк ва бинафшаранг спектр нурларининг кўплиги кўзда чарчоқ ҳосил қилади. Шу боис бундай пайтда махсус кўзойнаклардан фойдаланиш яхши самара беради. ‼️Агар кечқурун, ишдан сўнг, ўзингизда чарчоқ ҳис қилсангиз, кўзга ромашка ёки чой компрессларини қўйиш ёки қоронғи жойда 20-30 дақиқа кўзни юмиб, хотиржам ётиш тавсия этилади. (https://telegra.ph/file/90efdab486a3a85665fba.jpg) Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

By wpadmin

РубрикаMarkaz yangiliklari

February 21, 2026 0

Бугун Ҳазорасп туманида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси, Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида Матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида “Ҳазорасп туманида 2023 йилда ОИВ инфекциясини қайд қилиниши ва эпидемик вазияти”, “ОИВ инфекциясини олдини олиш борасида профилактик чора-тадбирлари ва таклифлар”, “ОИВ инфекциясини эрта аниқлашда олиб борилаётган ишлар ва муаммоли масалалар” мавзуларида маълумотлар берилди. Матбуот анжуманида туман ҳокими ўринбосари Б.Собиров, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бўлими мудири Д.Алламов, марказ ходимлари Ғ.Халимов, Д.Полванов, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этди. Матбуот анжумани иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича мурожаат қилдилар ва керакли маълумотларга эга бўлдилар.

By wpadmin

РубрикаMarkaz yangiliklari

February 21, 2026 0

Вилоятисизда ОИВ инфекцияси таркалишининг бугунги кундаги асосий сабаблари! ТИББИЙ КЎРИКДАН ТЎЙДАН ОЛДИН ЎТИНГ! 23 мая 2023 от Xorazm tibbiyoti-Медицина Хорезма ЖССТ маълумотига кўра, дунёда ҳар куни 7000 нафар, ҳар соатда 300 нафар шахсда ОИВ инфекцияси янгидан аниқланади. Албатта бу рақамларни айтиш осон, тил учидан чиқиб кетади. Аммо ҳар бир ҳолат ортида бир оила тақдири турибди. Юртимизда ОИВ инфекцияси билан касалланиш йилдан йилга барқарорлашиб, камайиб бормоқда. Бироқ, бу хотиржам бўлиш мумкин деганимас. Зеро, биргина ҳолат ҳам ташвишланарлидир. ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари таҳлилларига кўра, 90-92 фоиз ҳолатда фуқаролар ОИВ инфекциясини жинсий алоқа йўли орқали юқтириб олмоқда. 18-20 фоиз беморлар турмуш ўртоқларидан, қолган 80 фоиз ҳолатда бетартиб жинсий ҳаёт кечириш оқибатида юқтириб олишган. Касалланишнинг асосий сабабларидан бири бу – ташқи миграция. Ўтган 2022 йилда аниқланган ҳолатларнинг 65 фоизи меҳнат миграцияси билан шуғулланиб келган аҳоли қатлами хисобига тўғри келади. ОИВ инфекцияси аниқланган шахсларнинг 78 фоизи Россия Федерациясида, 16 фоизи Қозоғистон Республикасида ишлаб келган. Ушбу фуқароларнинг бор- йўғи 30 фоизи мамлакатимизга  қайтиб келгандан кейин ОИВ инфекциясига тиббий текширувдан ўтган. Қолган 70 фоизида турли сабабларга кўра текширилиши давомида касаллик аниқланган. Эътибор беринг, бор- йўғи 30 фоизгина мигрант ўз вақтида мақсадли текширувдан ўтган. Ачинарлиси, ОИВ инфекцияси аниқланган мигрантларнинг 26 фоизи вирусни ўз турмуш ўртоқларига юқтириб улгурган. БМТ маълумотига кўра, ҳозирги кунда Россия дунё бўйича ОИВ инфекцияси тарқалиш тезлиги бўйича топ-5 ликка кирган (1-Жанубий Африка (14%), 2-Мозамбик (6.5%), Нигерия (4.9%), Индия (4.2%), Россия (3.9%)). Энди тасаввур қилинг, шу чет давлатдан бедаво дард, касаллик, олиб келиб азиз фарзандларимиз, турмуш ўртоғимиз ёки ота-онамизга юқтирсак, уларнинг умрининг охиригача етадиган муаммо яратсак! Албатта, буни ҳеч биримиз хоҳламаймиз! Бу масалада ҳам бир неча йиллардан буён тарғибот ишлари олиб бормоқдамиз. Натижада юртдошларимиз орасида никоҳланувчиларнинг тиббий кўригига эътиборли ота-оналар кўпайган. Бироқ, ҳали ҳам никоҳланувчиларнинг 18-20 фоизи тиббий кўрикдан тўйдан кейин ўтиш ҳолатлари кузатилмоқда. Ота-оналар фарзанди учун энг яхши танловлар қилади, уларниг бахти учун ҳар нега қодир. Нега энди айнан унинг келажаги билан боғлиқ, уларнинг бахти-саодати билан боғлиқ бўлган шундай нарсаларга беэътибор қоляпмиз?! Эпидемиологик мониторинг бўлими мудири — Дилшод Алламов

By wpadmin

РубрикаMarkaz yangiliklari