February 21, 2026 0 ОИВ инфекцияси қуйидаги холларда соғлом одамга юқмайди By wpadmin РубрикаMarkaz yangiliklari
February 21, 2026 0 ССВ: Шифокорлар учун интернатурага қабул эълон қилинди Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларда эҳтиёж юқори бўлган тор мутахассисликлар бўйича шифокорларни бир йилдан кам бўлмаган муддатда бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курслари (интернатура)га қабул параметрлари тасдиқланди. Буйруққа кўра, 2022/2023 ўқув йили қабулида ҳужжат топширувчиларга қулайлик яратиш мақсадида рўйхатдан ўтиш жараёни онлайн тарзда – ташкилотларнинг расмий веб-сайтлари орқали 25 август – 10 сентябрь кунлари (шу куни ҳам) амалга оширилади. Интернатурага кириш учун танловда иштирок этувчи ҳар бир шифокорга унинг ҳужжатлари қабул қилинганлиги ва тест синовлари муддати кўрсатилган маълумотнома қабул комиссияси томонидан берилади. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига ажратилган қабул режаси доирасида туманлар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда умумий амалиёт шифокорларини танловда иштирок этиш учун жалб қилиш вазифаси юклатилди. Жорий йилда интернатурага жами 540 та давлат грантлари асосидаги мақсадли қабул ўринлари ажратилган бўлиб, уларга 20 турдаги ихтисослик бўйича мутахассислар қабул қилинади. 2022/2023 ўқув йилида бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курслари(интернатура)да ўқув жараёни жорий йилнинг 19 сентябрь санасидан бошланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. By wpadmin РубрикаМарказ янгиликлари
February 21, 2026 0 Урганч давлат унивеситети Табиий фанлар факултети талабалари ўртасида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МП ва ЭҚИТЭ бўлими мудири Б.Б.Ходжаханова ва эпидемилог врачи Ш.Ш.Абдуллоевлвр томонидан ОИВ инфекциясини олдини олиш бўйича давра сухбати ўтказилди. Талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди ва тарқатма материаллар тарқатилди. By wpadmin РубрикаМарказ янгиликлари
February 21, 2026 0 Хива шахар Гулшан дехқон бозорида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази ходимлари томонидан ОИВ инфекциясини одини олиш мақсадида акция ва тарғибот ишлари олиб борилди. 30 нафар кўнгилилардан экспресс усулда тест олинди ва тарқатма материаллар тарқатилди. By wpadmin РубрикаМарказ янгиликлари
February 21, 2026 0 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.2022 й. куни тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқатда кўрилган масалалари юзасидан 28.03.2022 й. куни бўлиб ўтган йиғилишдаги топшириқлар бўйича Шовот тумани Ипакчи МФЙ ва Шовот ТТБда вилоят ОИТСга қарши кураш маркази ходими О.Мадаминов томонидан ОИВ инфекцияси профилактикаси, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тўғри овқатланиш юзасидан маъруза ўтказилди. By wpadmin РубрикаМарказ янгиликлари
February 21, 2026 0 Қандай ҳолатларда буйрак касалликларига шубҳа қилиш мумкин? ☑️ Шуни эсда тутиш керакки, қуйидаги омиллар буйрак касаллигининг бошланишига туртки бўлиши мумкин: ◻️ Тана вазнининг кескин пасайиши, бунда сабаб бўлиб буйракни ўраб турган ёғли капсуланинг камайиши хизмат қилади. ◻️ Семизлик. Ортиқча ёғ буйракка босим ўтказиб, унинг ишини ёмонлаштиради. Бундан ташқари, семизликда қон томирлар тонуси ёмонлашади. ◻️ Қандли диабет. ◻️ Зарарли одатлар (чекиш ва спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш). Спиртли ичимлик сувсизланишига олиб келиши натижасида қон қуюқлашади, тамаки тутуни эса энг кучли канцерогендир. Буларнинг ҳаммаси буйракларнинг ишига салбий таъсир қилади ◻️ Юқори қон босими буйрак томирларига зарар етказади ва уларнинг фаолиятини бузилишига сабаб бўлади. By wpadmin РубрикаМарказ янгиликлари
February 21, 2026 0 ❗️В витамини етишмаслигининг белгилари ⚫️ Кўз остидаги доғли доиралар. ⚫️ Оғиз бурчакларида қуруқлик ва ёриқлар. ⚫️ Сурункали ҳолсизлик. ⚫️ Энергия етишмовчилиги. ⚫️Тери муаммолари. ⚫️ Анемия. By wpadmin РубрикаMarkaz yangiliklari
February 21, 2026 0 ОИВ инфекциясига қарши кураш чоралари кучайтирилди. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Концепция қуйидагиларни ўз ичига олади: ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирларининг мақсади ва асосий вазифалари; ОИВ касаллигининг жорий ҳолати ва мавжуд муаммолари; ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишнинг устувор йўналишлари; кутилаётган натижалар. Концепциянинг асосий мақсадлари: • аҳоли ўртасида ОИВ инфекциясини тарқалишини камайтириш; • ОИВ инфекциясининг аҳоли, айниқса ёшлар орасида тарқалишининг олдини олиш масаласида аниқ мақсадга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш; • аҳолининг турли қатламлари, шунингдек, ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори гуруҳлар, ОИВ инфекцияси билан касалланган беморларнинг яқинлари орасида тушунтириш ишлари қамровини янада ошириш; • ёшлар, айниқса ўсмирлар орасида ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича ўтказиладиган турли тарғибот-ташвиқот тадбирларида ОИВ билан касалланган фуқароларга нисбатан бағрикенглик, инсонийлик муҳитини шакллантириш; • ижтимоий тармоқларда ОИВ инфекцияси хавфини мунтазам ёритиб борувчи алоҳида блоглар/сайтлар фаолиятини йўлга қўйиш. Ҳужжат билан Ўзбекистонда одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» ҳам тасдиқланди. У қуйидагилардан иборат: ОИВ инфекциясининг олдини олиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар рўйхати; ушбу тадбирларни амалга ошириш механизмлари; бажариш муддатлари; тадбирларни молиялаштириш манбалари; масъул ижрочилар рўйхати. «Йўл харитаси»да жами 23 та тадбир назарда тутилган. Улар орасида: ОИВни олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг инсон саломатлиги учун хавфсиз усулларини ўрганиш; ОИТСга қарши курашда халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш; республикада аҳолининг барча қатлами, айниқса қишлоқ аҳолисининг ОИВ инфекциясидан хабардорлик даражасини ошириш; аҳоли орасида ОИВ билан касалланганларни эрта аниқлаш мақсадида текширувлар қамровини ошириш ва бошқалар. By wpadmin РубрикаМарказ янгиликлари