Skip to the content
Вилоят ОИТСга қарши кураш марказининг 2022 йил 20 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббиётдаги ислохатлар-қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқатда берган топшириқларининг ижросини таъминлаш тўғрисидаги 63-И-сонли буйруғини таъминлаш мақсадида, Гурлан тумани Янги Аср МФЙ, Нуробод МФЙ, Янгибоғ МФЙ, Шодлик МФЙ, Боғишамол МФЙ, Боғистон МФЙларда ЭМБ бош врач ўринбосари О.О.Очилов ва санитария врачи Э.Б.Эгамберганов томонидан ахоли орасида соғлом турмуш тарзи ва ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.
February 21, 2026
By
wpadmin
Вилоятисизда ОИВ инфекцияси таркалишининг бугунги кундаги асосий сабаблари! ТИББИЙ КЎРИКДАН ТЎЙДАН ОЛДИН ЎТИНГ! 23 мая 2023 от Xorazm tibbiyoti-Медицина Хорезма ЖССТ маълумотига кўра, дунёда ҳар куни 7000 нафар, ҳар соатда 300 нафар шахсда ОИВ инфекцияси янгидан аниқланади. Албатта бу рақамларни айтиш осон, тил учидан чиқиб кетади. Аммо ҳар бир ҳолат ортида бир оила тақдири турибди. Юртимизда ОИВ инфекцияси билан касалланиш йилдан йилга барқарорлашиб, камайиб бормоқда. Бироқ, бу хотиржам бўлиш мумкин деганимас. Зеро, биргина ҳолат ҳам ташвишланарлидир. ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари таҳлилларига кўра, 90-92 фоиз ҳолатда фуқаролар ОИВ инфекциясини жинсий алоқа йўли орқали юқтириб олмоқда. 18-20 фоиз беморлар турмуш ўртоқларидан, қолган 80 фоиз ҳолатда бетартиб жинсий ҳаёт кечириш оқибатида юқтириб олишган. Касалланишнинг асосий сабабларидан бири бу – ташқи миграция. Ўтган 2022 йилда аниқланган ҳолатларнинг 65 фоизи меҳнат миграцияси билан шуғулланиб келган аҳоли қатлами хисобига тўғри келади. ОИВ инфекцияси аниқланган шахсларнинг 78 фоизи Россия Федерациясида, 16 фоизи Қозоғистон Республикасида ишлаб келган. Ушбу фуқароларнинг бор- йўғи 30 фоизи мамлакатимизга қайтиб келгандан кейин ОИВ инфекциясига тиббий текширувдан ўтган. Қолган 70 фоизида турли сабабларга кўра текширилиши давомида касаллик аниқланган. Эътибор беринг, бор- йўғи 30 фоизгина мигрант ўз вақтида мақсадли текширувдан ўтган. Ачинарлиси, ОИВ инфекцияси аниқланган мигрантларнинг 26 фоизи вирусни ўз турмуш ўртоқларига юқтириб улгурган. БМТ маълумотига кўра, ҳозирги кунда Россия дунё бўйича ОИВ инфекцияси тарқалиш тезлиги бўйича топ-5 ликка кирган (1-Жанубий Африка (14%), 2-Мозамбик (6.5%), Нигерия (4.9%), Индия (4.2%), Россия (3.9%)). Энди тасаввур қилинг, шу чет давлатдан бедаво дард, касаллик, олиб келиб азиз фарзандларимиз, турмуш ўртоғимиз ёки ота-онамизга юқтирсак, уларнинг умрининг охиригача етадиган муаммо яратсак! Албатта, буни ҳеч биримиз хоҳламаймиз! Бу масалада ҳам бир неча йиллардан буён тарғибот ишлари олиб бормоқдамиз. Натижада юртдошларимиз орасида никоҳланувчиларнинг тиббий кўригига эътиборли ота-оналар кўпайган. Бироқ, ҳали ҳам никоҳланувчиларнинг 18-20 фоизи тиббий кўрикдан тўйдан кейин ўтиш ҳолатлари кузатилмоқда. Ота-оналар фарзанди учун энг яхши танловлар қилади, уларниг бахти учун ҳар нега қодир. Нега энди айнан унинг келажаги билан боғлиқ, уларнинг бахти-саодати билан боғлиқ бўлган шундай нарсаларга беэътибор қоляпмиз?! Эпидемиологик мониторинг бўлими мудири — Дилшод Алламов