Skip to the content
Ичакларни тозалаб туриш керак! Қатиқ ва гречка уни ичак ва қон томирларни тозалайди, метаболизмни ва ошқозон ости бези ишини нормаллаштиради, қондаги глюкоза миқдорини пасайтиради. Қон томир ва ичакларни тозалаш учун рецепт: — бир ош қошиқ гречкани ун ҳолатига келгунича кофе майдалагичда майдаланилади. — гречка унини бир стакан кефирга қўшиб, музлатгичга қўйилади. 🥛 Ерталаб овқатдан ярим соат олдин, ҳона ҳароратига кирганда, стаканни тўлиқ ичилади. Ушбу курс давомийлиги 14 кун.
February 21, 2026
By
wpadmin
Ифторликда қандай таомланиш тавсия этилади? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича эълон қилинган тавсиялардан ифторлик дастурхонига доир маслаҳатлар ҳам ўрин олган. Хусусан: ✅ Ифторлик чоғида соғлом ва меъёрида овқатланиб, қувватни тўлдириб олиш муҳим. Рўзани учта хурмо ёки сув билан очиш ифторликни бошлашнинг анъанавий ва соғлом йўлидир. ❗️Хурмо одам танасидаги кўплаб аъзоларнинг тўғри фаолият кўрсатишини таъминлайдиган клетчаткага бой озуқа. 🫙 АҚШдаги Cornell University мутахассисларининг ёзишича, овқатланишдан олдин сув ичиш танани суюқлик билан озиқлантиришнинг энг яхши йўлидир. ‼️Лекин рўзани очибоқ бирданига кўп сув ичиб юбормаслик лозим. Бу саломатлик учун хавфли ҳисобланган сув интоксикациясига олиб келиши мумкин. 🥕🥒 Организмни муҳим витаминлар ва озуқа моддалари билан таъминлаш учун ифторлик таомномасига кўплаб сабзавотларни қўшган афзал. 🫘 Шунингдек, организмни қувват ва клетчатка билан таъминлайдиган донли (янчилмаган ва тозаланмаган) маҳсулотларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. 🍗 Печда ёки грилда пиширилган ёғсиз гўшт, терисиз товуқ ва балиқ тановул қилиш орқали организмингизни соғлом оқсиллар билан бойитишингиз мумкин. 🚫 Умуман олганда, ёғ ва шакарга бой, қовурилган ҳамда қайта ишланган маҳсулотлардан тийилиш керак. ‼️Ифторликдан сўнг кўп ширинлик ейиш тавсия этилмайди. Бунинг ўрнига, сувга бой мавсумий мевалар, жумладан, олма истеъмол қилиш фойдали. 📌 Ифторлик учун ЖССТ тавсиялари: 🫕 уйда пиширилган сабзавотли шўрва; 🥗 сабзавот ва кўкатлардан тайёрланган салат; 🥙 қийма қўшилган сабзавотли таомлар (қовоқ, бақлажон, ток баргига ўралган дўлма); 🍖 печда пиширилган товуқ. ❗️Кўп миқдорда сув ичиш, таъмни яхшилаш учун таомга лимон бўлаклари ва ялпиз қўшиш мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
Нонуштани аҳамияти. Мутахассислар кунлик таомланишни 25%—40% ини нонушта ташкил қилиш кераклигини тавсия қилади. Мевалар, сабзавотлар, тўлиқ донли донлар, сут маҳсулотлари, тухумлар ва ёғсиз гўштлар нонушта учун энг яхши вариант. Мактаб ўқувчилари, талабалар ва илмий ходимлар мияни фаоллаштирувчи глюкоза манбаи бўлган углеводларга бой нонушта қилишлари керак. Аммо, жисмоний юклама билан ишлайдиган одамлар учун оқсилли егуликлар куч ва қувват беради. Сут, тухум, гўшт рационда муҳим маҳсулотлардир. Клетчаткага бой маҳсулотлар узоқроқ вақт давомида ўзингизни тўқ ҳис қилишингизга ёрдам беради ва шунинг учун барча нонушталарда тавсия қилинади. Нонуштани яна бир қизиқ хусусияти шундаки, нонушта қилмаслик тана вазни камайишига олиб келмайди. Аксинча, эрталабки овқатдан воз кечган одамларда метаболизм секинлашади.