Skip to the content
❗️2030 йилга келиб, Ўзбекистонда ОИТС касаллиги юқишига тўлиқ барҳам бериш мақсад қилинган Бу ҳақда АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Республика ОИТСга қарши кураш маркази раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. (https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/36177) 🩺 Ҳозир юртимизда 48 мингдан ортиқ шахсга ОИВ касаллиги ташхиси қўйилган. 📈 Сўнгги 5 йилда ОИВ инфекциясига текширувлар сони 700 мингдан 3,5 миллионга ёки 5 баробарга ортди. Ҳукуматимиз томонидан дори воситаларини молиялаштириш 80 фоизни ташкил этди. 🍼 Республикамизда ОИВ инфекциясининг онадан болага юқишига барҳам бериш учун ҳар йили бемор оналардан дунёга келаётган (ўртача 600 нафаргача) болалар қуруқ сут аралашмалари билан узулуксиз таъминланмоқда. Натижада 99,7 фоиз болалар соғлом бўлишига эришиляпти. 📌 2030 йилга бориб, ОИВ эпидемиясига барҳам бериш учун 2025 йилга қадар “95-95-95” стратегиясига эришиш зарур. 🔎 “95-95-95” тамойилига кўра, ОИВ юқтирган беморларнинг 95 фоизи ўз статусини билиши, 95 фоизи махсус терапия билан қамраб олиниши, 95 фоизида вирус юкламасининг паст даражага тушишига 2025 йилгача эришиш ва 2030 йилда ОИТС касаллиги юқишига барҳам бериш мақсад қилиб олинган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
February 21, 2026
By
wpadmin
❓Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак? Соғлом фарзандлар туғилишининг асосий омили нима? Кўпчилик буни ҳомиладорлик давридаги тўғри парвариш билан боғлайди. Аслида эса соғлом оила ва соғлом фарзанднинг асоси никоҳ олдидан келин-куёвларнинг тиббий кўрикдан ўтишидир. Тўйнинг ёқимли ташвишлари сирасида бўлғуси жуфтликнинг бундай юмуш билан машғул бўлиши баъзида бирмунча ортиқча ишдек бўлиб туюлса-да, бу — оила келажаги учун қўйилган муҳим тамал тошидир. Шу боис қуйида тиббий кўрикдан ўтиш ҳажми ва тартиби ҳақида батафсил маълумот бериб ўтмоқчимиз. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, бўлғуси келин-куёвлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади. Бундан кўзланган асосий мақсад – соғлом оилани шакллантириш, ирсиятга боғлиқ ва туғма касалликларга чалинган болалар туғилишининг олдини олишдир. 50 ёшгача бўлган барча никоҳланувчилар турмуш қуришдан аввал тиббий кўрикдан ўтиши шарт. Унинг хулосасига қараб, бўлажак оила вакиллари келажак учун қарор қабул қилишади. 1-қадам. Никоҳланувчи шахслар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали никоҳни қайд этиш учун ариза берадилар. Шундан сўнг, юборилган аризани ФҲДЁ органлари кўриб чиқиб, бўлғуси жуфтликка тиббий кўрикдан ўтиш учун қоғоз шаклидаги йўлланмани тақдим этади. 2-қадам. Ёшлар доимий ёки вақтинчалик яшаш жойидаги туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида бепул диспансеризациядан, яъни кардиолог, эндокринолог, ревматолог, уролог мутахассислари жалб қилинган ҳолда никоҳ олди тиббий кўригидан ва қўшимча УТТ, ЭКГ, ўпканинг рентген ёки флюрография текширувидан ўтади. Шунингдек, умумий қон таҳлили, қондаги қанд миқдори аниқланади, RW ва ОИВ/ОИТСга текширув учун қон топширилади. Тиббий кўрик жараёнида генетик текширувларга зарурат бўлганда, ёшларнинг ўзаро келишуви асосида улар пуллик асосда амалга оширилиши мумкин. 3-қадам. Никоҳланувчилар руҳий, наркологик, таносил, сил касалликлари бўйича туман диспансерларида тиббий кўрикдан ўтадилар. Ушбу касалликлар инсон ва насл учун хавфли бўлиб, тиббий текширувдан ўтиш орқали келажак авлоднинг соғлом дунёга келишига замин яратилади. 4-қадам. Кўрик натижалари тўғрисида тиббиёт муассасасининг хулосаси маълумотномада акс эттирилади. Маълумотнома тиббиёт муассасасининг муҳри ва раҳбарининг имзоси билан тасдиқланиб, никоҳланувчиларга берилади. Тиббиёт муассасасининг масъул ходими маълумотномани тақдим этаётганида никоҳланувчи шахсга аниқланган касалликларнинг никоҳ тузилгандан кейин юзага келтириши мумкин бўлган оқибатларини тушунтиради. Маълумотноманинг амал қилиш муддати — уч ой. Муҳими, тиббий кўрикдан ўтиш муддати никоҳланувчи шахслар тиббиёт муассасасига мурожаат қилган кундан бошлаб икки ҳафтадан ошмаслиги керак. 5-қадам. Никоҳланувчи шахсларда текшириш натижасида дарҳол даволаш курсидан ўтишни талаб этувчи касалликлар аниқланган тақдирда, улар белгиланган тартибда тегишли даволаш муассасаларига йўналтирилади. 6-қадам. Бўлажак оила вакиллари никоҳ қайд этилгунга қадар иккинчи томонни тиббий текшириш натижаларидан хабардор қилиши шарт. ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтганлигига ҳамда ушбу текширувларнинг натижалари тўғрисида икки томоннинг хабардор эканлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнггина никоҳ қайд этилади. (https://telegra.ph/file/3c5349c1ab8028c5ad6f5.png) ❌ Никоҳланувчи яшаш жойидаги даволаш-маслаҳат комиссиясининг хулосасига рози бўлмаган тақдирда такрорий тиббий кўрик вилоят ва республика муассасаларида ўтказилади. (https://telegra.ph/file/642a6c96fd877863f912c.jpg) ✅ Тан жони соғ, фарзандлари соғлом инсоннинг кўнгли хотиржам бўлади. Хотиржам кўнгилга эса орзу-ҳавас, тўй-ҳашам, шодлигу қувонч ярашади. Бунинг учун эса инсонда ўз тақдирига масъуллик ҳисси бўлиши керак. Барча ёшларга ушбу 6 қадамдан муваффақиятли ўтиб, ҳавас қилгудек бахтли оила қуриш насиб этсин! Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
❗️5 май — Халқаро доялар куни! 👩🏻⚕️ Доя — чақалоқ дунёга келгандан кейин уни онасидан ҳам аввал қўлга оладиган инсон. Шу боисдан азал-азалдан доялар эл орасида алоҳида эҳтиромга сазовор бўлган. (https://telegra.ph/file/556b05a1bd367128cd445.png) Уларнинг ана шундай меҳнатлари эъзозланиб, ҳар йили дунё бўйича 5 май санаси Халқаро доялар куни сифатида кенг нишонлади. ✅ Сўнгги йилларда тиббиётимизнинг оналар ва болалар саломатлиги йўналишида бўлган катта ўзгаришлар қаторида доялар фаолиятида ҳам қатор янгиликлар кузатилди. 🏢 Хусусан, мамлакатимиздаги оналар ва болалар саломатлиги муассасаларининг ягона тизимга бирлашгани ана шу ўзгаришларнинг дебочаси бўлди. 📌 Шунингдек, 2024 йилдан бошлаб бирламчи даволаш-профилактика муассасаларида 8500 нафар патронаж дояси фаолият юритаётгани бирламчи тизимдаги муҳим воқеа дея оламиз. Улар ҳомиладорлик аниқлангандан бошлаб, ҳам она, ҳам гўдак саломатлигининг ҳимоячиси сифатида аёлнинг тиббий текширувлардан ўтиши, туғуруқ комплексига боришини назоратга олиб, чилла даврида 42 кун уларнинг соғлигини кузатиб боради ва шундан сўнг патронаж ҳамширасига топширади. 👩🏻🍼Қолаверса, аҳоли орасида соғлом оила, соғлом ҳомиладорлик ва соғлом туғуруқ тарғиботчиси бўлиш ҳам патронаж дояларининг асосий вазифаси этиб белгиланган. 👩🏻🏫 Уларнинг билим ва малакаларини ошириш мақсадида Президентимизнинг 2023 йил 8 сентябрдаги тегишли қарори ҳамда 2023 йил 24-25 октябрь кунлари давлатимиз раҳбарининг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида белгилаб берган топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан мамлакатимизда илк бор мазкур вилоятда жами 892 нафар тиббий бригада дояси “Соғлом оилани шакллантириш” мавзуида ўқитилди. ♻️ Ҳозирда ушбу лойиҳа доирасида юртимиз бўйлаб тиббий бригада дояларини ўқитиш ва малакасини ошириш ишлари давом этмоқда. 📃 Таҳсил якунида синов жараёнларидан мувафақиятли ўтган дояларга тегишли ихтисослик бўйича сертификат тақдим этиляпти. 📈 Келгусида доялар фаолиятини янада такомиллаштириш, оналар ва болалар саломатлигини асраш жараёнида уларнинг иштирокини кучайтириш бўйича ишлар давом эттирилади. ❗️Бундан кўзларган мақсад – соғлом авлодни шакллантириш, шу орқали миллат келажагининг бардавом бўлишини таъминлашдир. Бу жараёнда эса тиббиёт тизимида меҳнат қилиб келаётган дояларнинг алоҳида ўрни борлиги шубҳасиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.