Author: wpadmin

February 21, 2026 0

Ифторликда қандай таомланиш тавсия этилади? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича эълон қилинган тавсиялардан ифторлик дастурхонига доир маслаҳатлар ҳам ўрин олган. Хусусан: ✅ Ифторлик чоғида соғлом ва меъёрида овқатланиб, қувватни тўлдириб олиш муҳим. Рўзани учта хурмо ёки сув билан очиш ифторликни бошлашнинг анъанавий ва соғлом йўлидир. ❗️Хурмо одам танасидаги кўплаб аъзоларнинг тўғри фаолият кўрсатишини таъминлайдиган клетчаткага бой озуқа. 🫙 АҚШдаги Cornell University мутахассисларининг ёзишича, овқатланишдан олдин сув ичиш танани суюқлик билан озиқлантиришнинг энг яхши йўлидир. ‼️Лекин рўзани очибоқ бирданига кўп сув ичиб юбормаслик лозим. Бу саломатлик учун хавфли ҳисобланган сув интоксикациясига олиб келиши мумкин. 🥕🥒 Организмни муҳим витаминлар ва озуқа моддалари билан таъминлаш учун ифторлик таомномасига кўплаб сабзавотларни қўшган афзал. 🫘 Шунингдек, организмни қувват ва клетчатка билан таъминлайдиган донли (янчилмаган ва тозаланмаган) маҳсулотларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. 🍗 Печда ёки грилда пиширилган ёғсиз гўшт, терисиз товуқ ва балиқ тановул қилиш орқали организмингизни соғлом оқсиллар билан бойитишингиз мумкин. 🚫 Умуман олганда, ёғ ва шакарга бой, қовурилган ҳамда қайта ишланган маҳсулотлардан тийилиш керак. ‼️Ифторликдан сўнг кўп ширинлик ейиш тавсия этилмайди. Бунинг ўрнига, сувга бой мавсумий мевалар, жумладан, олма истеъмол қилиш фойдали. 📌 Ифторлик учун ЖССТ тавсиялари: 🫕 уйда пиширилган сабзавотли шўрва; 🥗 сабзавот ва кўкатлардан тайёрланган салат; 🥙 қийма қўшилган сабзавотли таомлар (қовоқ, бақлажон, ток баргига ўралган дўлма); 🍖 печда пиширилган товуқ. ❗️Кўп миқдорда сув ичиш, таъмни яхшилаш учун таомга лимон бўлаклари ва ялпиз қўшиш мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

By wpadmin

РубрикаМарказ янгиликлари

February 21, 2026 0

ОИВ инфекциясига қарши кураш чоралари кучайтирилди. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Концепция қуйидагиларни ўз ичига олади: ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирларининг мақсади ва асосий вазифалари; ОИВ касаллигининг жорий ҳолати ва мавжуд муаммолари; ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишнинг устувор йўналишлари; кутилаётган натижалар. Концепциянинг асосий мақсадлари: • аҳоли ўртасида ОИВ инфекциясини тарқалишини камайтириш; • ОИВ инфекциясининг аҳоли, айниқса ёшлар орасида тарқалишининг олдини олиш масаласида аниқ мақсадга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш; • аҳолининг турли қатламлари, шунингдек, ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори гуруҳлар, ОИВ инфекцияси билан касалланган беморларнинг яқинлари орасида тушунтириш ишлари қамровини янада ошириш; • ёшлар, айниқса ўсмирлар орасида ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича ўтказиладиган турли тарғибот-ташвиқот тадбирларида ОИВ билан касалланган фуқароларга нисбатан бағрикенглик, инсонийлик муҳитини шакллантириш; • ижтимоий тармоқларда ОИВ инфекцияси хавфини мунтазам ёритиб борувчи алоҳида блоглар/сайтлар фаолиятини йўлга қўйиш. Ҳужжат билан Ўзбекистонда одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» ҳам тасдиқланди. У қуйидагилардан иборат: ОИВ инфекциясининг олдини олиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар рўйхати; ушбу тадбирларни амалга ошириш механизмлари; бажариш муддатлари; тадбирларни молиялаштириш манбалари; масъул ижрочилар рўйхати. «Йўл харитаси»да жами 23 та тадбир назарда тутилган. Улар орасида: ОИВни олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг инсон саломатлиги учун хавфсиз усулларини ўрганиш; ОИТСга қарши курашда халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш; республикада аҳолининг барча қатлами, айниқса қишлоқ аҳолисининг ОИВ инфекциясидан хабардорлик даражасини ошириш; аҳоли орасида ОИВ билан касалланганларни эрта аниқлаш мақсадида текширувлар қамровини ошириш ва бошқалар.

By wpadmin

РубрикаМарказ янгиликлари

February 21, 2026 0

«ОИВ инфекциясининг диагностикаси, профилактикаси ва даволаш масалаларига замонавий ёндошувлар» мавзусидаги илмий-амалий анжуман

By wpadmin

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25 январ 2018 йилдаги ПҚ-3493-сонли “Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш…