29.04.2024 0 Хоразм вилоят Ички Ишлар Бошқармаси, вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ва бошқа ташкилотлар билан хамкорликда 2024 йил 26 апрел куни Урганч шахрининг тунги кўнгил очар жойларда тарғибот ва ташвиқот тадбирлари олиб борилди. Тадбир давомида вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ходимлари томонидан ОИВ инфекциясини профилактикаси бўйича маъруза ва сухбат ўтказилди, кўнгилли қатнашчилардан ОИВ инфекциясига экспрес тест усулида текширилди. Автор Муҳаррир
27.04.2024 0 Хоразм вилояти Соғлиқни Сақлаш бошқармаси, Хоразм вилояти СЭО ва ЖСХ бошқармаси ва вилоят ОИТС га қарши кураш маркази билан биргаликда Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги тиббиёт бирлашмаларига қарашли стоматологик поликлиникалар ва хусусий стоматологик поликлиникаларда ОИВ инфекцияси профилактикаси, ОИВ инфекциясини шифохона ичи инфекцияси тарзида тарқалишини олдини олиш ва вилоятдаги эпидемик вазият юзасидан йиғилиш ўтказилди. Автор Муҳаррир
24.04.2024 0 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.06.2021 йилдаги ПФ-6247-сон Фармони,юзасидан Хоразм вилояти ОИТСга қарши курашиш марказининг 2024 йил 1-чораки учун жами 2 518 910 000 сўм пул маблағи ажратилди. Жумладан иш хаки ва иш хакига ажратмалар учун 2 020 950 000 сўм, Тиббий ускуна ва жихозлар учун реагентлар ва реактивлар учун 291 000 000 сўм, ривожлантириш ва рағбатлантириш учун 180 000 000 сўм, коммунал ва интернет хизматлари учун 26 960 000 сўм пул маблағи махаллий бюджет хисобидан ажратилди. 2024 йил 1-чоракида бюджет хисобидан 289 511 320 сўмлик реактив, реагент ва тест системалар сотиб олинди. Ривожлантириш жамғармасидан 4 та 11 480 000 сўмлик принтер, 5 та 23 970 000 сўмлик компютер техникаси ва 1 дона 1 645 000 сўмлик электр сув иситгич сотиб олинди. Автор Муҳаррир
20.04.2024 0 #OITS_markazi Сиз ОИВ инфекциясига кўрикдан ўтганмисиз? ОИВга қон топширишни унутманг! Автор Муҳаррир
20.04.2024 0 #OITS_markazi ОИТСни олдини олишга барчамиз масъулмиз! Саломатлигимиз ўз қўлимизда! Автор Муҳаррир
20.04.2024 0 #Тиббиёт_ходимлари_учун_муҳим_тавсия Respublika OITSga qarshi kurashish markazi Автор Муҳаррир
20.04.2024 0 Вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ходимлари томонидан Хива ШТБга қарашли 2-ОП худудидаги ахолидан гепатит Б,С, ОИВ инфекцияси ва Захм касалликларига бепул равишда экспресс тест усулида текширилди. 2-ОП худудидаги махаллаларда ОИВ инфекциясини олдини олиш бўйича маъруза ва сухбатлар ўтказилди. Автор Муҳаррир
18.04.2024 0 Xorazm viloyat OITSga qarshi kurashish markazi Sizga shuni ma’lum qiladiki Respublika OITSga qarshi kurashish markazining 2024 yil 15 apreldagi “Korrupsiyaga qarshi kurashish ishlarining samaradorligini yanada takomillashtirish, korrupsiyaga karshi kurashish va uning oldini olish yo‘nalishida profilaktik tadbirlarni muntazam tashkil etish to‘g‘risida”gi 012-04/375 sonli ko‘rsatma xatiga asosan “Respublika OITSga qarshi kurashish markazi va uning tizimlari korrupsiyadan xoli tashkilot!” shiori ostida korrupsiyaga qarshi kurashish chora-tadbirlar o‘tkazildi. Xorazm viloyat OITSga qarshi kurashish markazida 2024 yil 16 aprel kuni korrupsiyaga qarshi kurashish va uning oldini olish bo‘yicha markazning umumiy yig‘ilish bo‘lib o‘tdi. Автор Муҳаррир
17.04.2024 0 16.04.2024 йил вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ходимлари томонидан Хива ШТБга қарашли 1-ОП худудидаги ахолидан гепатит Б,С, ОИВ инфекцияси ва Захм касалликларига бепул равишда экспресс тест усулида текширилди. 1-ОП худудидаги махалла ва мактабларда ОИВ инфекциясини олдини олиш бўйича маъруза ва сухбатлар ўтказилди. Автор Муҳаррир
17.04.2024 0 Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази УПваЭҚТТЭ бўлими мудираси Б. Б. Ходжаханова томонидан ОИВ инфекциясини шифохона ичи инфекцияси сифатида юқишини олдини олиш мақсадида, Урганч шахар тиббиёт бирлашмаси тиббий ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024-йил 29-февралдаги “Даволаш профилактика муассасаларида ОИВ инфекциясини шифохона ичи шароитида тарқалиш ҳолатларнинг олдини олиш тўғрисида”ги 64–сонли буйруғининг мазмун мохияти,унда белгиланган масалалар ва талаблар ҳақида тушинтириш ишлари ўтказилди. Йиғилиш давомида филиал тиббиёт ходимлари билан ОИВинфекцияси/ОИТС ҳақида савол жавоблар бўлиб ўтди. Автор Муҳаррир