Рубрика: Тиббиёт олами янгиликлари

10.01.2024 0

ANONIM XONA

Автор Муҳаррир

Asosiy qoidalar 1. Respublika OITSga qarshi kurashish markazi va viloyatlar OITSga qarshi kurashish markazlarida anonim xonalar tashkil etilgan. Anonim xonalarning…

09.01.2024 0

❗️Хизмат жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши ва тўғри овқатланиши учун шароитлар яратилади 📌 Юртимизда аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга ва семизлиги мавжуд аҳоли улушини 23 фоизга қадар камайтириш режалаштирилмоқда. (https://regulation.gov.uz/uz/d/91224) 📋 Хусусан, “Аҳоли саломатлиги —2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, аҳолига ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилишни ўргатиш ва тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратиш кўзда тутиляпти. (https://telegra.ph/file/02c5629ef9921b042c2c9.jpg) ❇️ Шунингдек: 🥗 маҳаллий маҳсулотлардан келиб чиқиб, аҳолининг ҳар бир хавф гуруҳи ва касаллик турлари учун пархез овқатланишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш; 🏃 Ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, катталар ва кексалар учун тўғри овқатланиш, соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидалари тўпламини яратиш; 🏋️‍♂️ Иш берувчилар томонидан хизмат жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши ва тўғри овқатланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш мўлжалланмоқда.

Автор Муҳаррир
28.02.2022 0

Шамоллашда исте’мол қилинадиган озик-овқатлар. Лимон Шамоллашда исте’мол қилинадиган яллиғланишга қарши ва антибактериал мева. Лимонди чой билан ичиш яхшироқдир. Лекин фақат ичимлик илиқ бўлиши жойиз. Лимонни иссиқ сувга қўймаслик керак, чунки бу С витаминини ёъқ қилади ва мос равишда унинг таъсири камаяди. Асал билан чой ичиш ҳам фойдалидир. С витамини шуниндек қора смородина, апелсин, киви, наматак ларда ҳам мавжуд. Малина Ҳароратни мукаммал даражада пасайтиради, шамоллашга қарши ажойиб восита. Саримсоқ пиёз Саримсоқни ёқтирмайсизми? Афсус! Вирусли касалликлар ва томоқ оғриғи учун ажойиб антибактериал восита. Эмизикли оналар ва гастритдан азият чекаётган одамлар учун саримсоқдан фойдаланиш тавсия этилмайди. Пиёз Витаминлар манбайи. Яллиғланишга қарши, антибактериал сабзовот. Ёталга, томоқ оғриғига, вирусли инфектсияларга қарши ёрдам беради. Асал Хўш, ким шамоллаганида асални унутади? Яхши антибактериал восита. Асални истеъмол қилиш ёки уни илиқ чойга қўшиш жуда фойдали.

Автор Муҳаррир
25.02.2022 0

Тез тиббий ёрдам ходимларини боди камералар билан таъминлаш бўйича тажриба-синов ишлари бошланди. Шу кунларда тез тиббий ёрдам имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида шу соҳа тиббиёт ходимларини боди камералар билан таъминлашнинг тиббий-ҳуқуқий жиҳатларини ўрганиш бўйича тажриба-синов ишлари бошланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаевнинг хабар қилишича, бундан мақсад тиббий хизмат кўрсатишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, бемор ҳуқуқи ва манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, тиббий хизмат сифатини янада оширишдир. Ушбу боди камералар тиббиёт ходимларининг таҳдид ва тажовузга учраши эҳтимолининг олдини олишда ҳам муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари, Санитар авиация хизмати учун замонавий вертолётлар харид қилиниши режалаштирилган. Ушбу йўналишдаги ишларни ташкил этиш мақсадида санитар авиация хизматидан фойдаланиш тартиби тасдиқланиб, санитар вертолётни тиббий анжомлар билан жиҳозлаш спецификацияси ишлаб чиқилди. Ислоҳотлар натижасида аҳолининг тез тиббий ёрдам хизматига бўлган ишончи ортмоқда, мурожаатлар йил сайин ошиб боряпти. Масалан, 2016 йилда чақириқлар сони 7,2 миллионни ташкил қилган бўлса, 2017 йилда – 8,7 миллион. 2018 йилда эса 9,8 миллионга етган. Ўтган йилда эса мурожаатлар сони ўн миллиондан ошган. Шу билан бирга, шошилинч тиббий ёрдам хизматининг стационар муассасаларига ҳам мурожаатлар кўпаймоқда. Жумладан, 2017 – 2019 йилларда ушбу шифо масканларига 7,5 миллиондан зиёд бемор мурожаат қилган. Улардан 2,5 миллион нафари стационар, 5 миллиондан ортиғи эса амбулатор тиббий ёрдамдан баҳраманд бўлган. Стационарда даволанган беморларнинг 500 мингдан ортиғига юқори технологияли мураккаб хирургик амалиётлар бажарилган.

Автор Муҳаррир
22.06.2018 0

“Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори

Автор Муҳаррир

Ўзбекистон Республикасида кейинги йилларда ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятнинг барқарорлашуви ва ОИВ инфекцияли шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдамнинг таъминланишига қарамасдан, ОИВ инфекцияси…