Рубрика: Қизиқарли маълумотлар

09.01.2024 0

❓Иммунитетни кўтариш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилган маъқул? 📌 Кўпинча қиш фаслида иммунитет тизими заифлашиб, одамлар орасида мавсумий касалликлар авж олади. Хўш, бунинг олдини олиш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш лозим? (https://telegra.ph/file/06d2697349af5279408a8.png) 🚫 — Аввало, шўр, аччиқ ва ёғли таомлардан тийилиш зарур. Таркибида шакар ва кофеин бўлган маҳсулотлар истеъмолини ҳам чеклаган маъқул, — дейди Республика эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ботир Тожиев. 🥒🍅🥕🍎 — Уларнинг ўрнига, қовоқ, сабзи, лавлаги, помидор, пиёз, саримсоқ, кўкатлар, сутли маҳсулотлар, олма, цитрус мевалар, ёғсиз гўшт, балиқ ва асал танаввул қилиш тавсия этилади. 📈 Ушбу ноз-неъматлар организмни минерал ва витаминлар билан тўйинтириб, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди. 🧅 Тананинг касалликларга қарши курашувчанлик қобилиятини оширадиган маҳсулотлардан бири — пиёз. У организмга тушган микроблар билан курашиш, саратон ҳужайралари ўсишини тўхтатишга ёрдам беради, иммунитетни оширади. 🧄 Саримсоқ пиёз — стрессдан кейин танани тиклашга кўмаклашади, жигарни тозалайди. У яллиғланиш ва ўсмалар билан курашиш учун ажойиб воситадир. 🍋 С витамини ҳам иммун тизимини мустаҳкамлайди. У лимон, наъматак, апельсин, ширин қалампир, қора смородина таркибида кўп миқдорда мавжуд бўлади. ✅ Занжабил (имбирь) — организмнинг касалликларга қарши курашувчанлигини тез кучайтирувчи минерал ва витаминларга бой маҳсулот. 🥣 Кунига бир чой қошиқ асал истеъмол қилиш ҳам соғлик учун фойдали. ‼️ Бироқ аллергияга мойил, сурункали касалликлардан азият чекувчи кишилар бу маҳсулотларни истеъмол қилишда шифокорлар билан маслаҳатлашишлари зарур. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

Автор Муҳаррир
28.02.2022 0

Шамоллашда исте’мол қилинадиган озик-овқатлар. Лимон Шамоллашда исте’мол қилинадиган яллиғланишга қарши ва антибактериал мева. Лимонди чой билан ичиш яхшироқдир. Лекин фақат ичимлик илиқ бўлиши жойиз. Лимонни иссиқ сувга қўймаслик керак, чунки бу С витаминини ёъқ қилади ва мос равишда унинг таъсири камаяди. Асал билан чой ичиш ҳам фойдалидир. С витамини шуниндек қора смородина, апелсин, киви, наматак ларда ҳам мавжуд. Малина Ҳароратни мукаммал даражада пасайтиради, шамоллашга қарши ажойиб восита. Саримсоқ пиёз Саримсоқни ёқтирмайсизми? Афсус! Вирусли касалликлар ва томоқ оғриғи учун ажойиб антибактериал восита. Эмизикли оналар ва гастритдан азият чекаётган одамлар учун саримсоқдан фойдаланиш тавсия этилмайди. Пиёз Витаминлар манбайи. Яллиғланишга қарши, антибактериал сабзовот. Ёталга, томоқ оғриғига, вирусли инфектсияларга қарши ёрдам беради. Асал Хўш, ким шамоллаганида асални унутади? Яхши антибактериал восита. Асални истеъмол қилиш ёки уни илиқ чойга қўшиш жуда фойдали.

Автор Муҳаррир