Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 19 майдаги «Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясини олдини олиш чора-тадбирлари ва тиббий ёрдамни ташкил этишни янада такомиллаштириш» тўғрисидаги №111-сонли буйруғининг 2 ва 18 иловасини ижроси юзасидан Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш марказида мобил лаборатория ташкил этиш тўғрисидаги 2023 йил 30 майдаги 78-сонли буйруғига асосан Боғот туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда Боғот туман 5-сонли ОП худудидаги маҳаллалар аҳолиси ўртасида акция ва тарғибот тадбири ўтказилди. Акция давомида мобил лаборатория томонидан ихтиёрий равишда аҳолини экспресс-тест усулида аноним тарзда ОИВга тест текширувидан ўтказилди. 5-сонли ОП худудидаги маҳалла аҳолиси ўртасида тарғибот ишлари олиб борилди

27.03.2024 0 Автор Муҳаррир