Skip to the content
❗️ҚУЙИДАГИ ЙЎЛЛАР ОРҚАЛИ ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ ЮҚМАЙДИ: ❌✅ Қўл бериб кўришганда; ❌✅ Ўпишиш, йўталиш ва аксирган вақтда; ❌✅ Уй жиҳозлари — идиш-тавоқ, кўрпа-тўшак, телефон ва душ, ҳаммом, ҳожатхонадан умумий фойдаланилганда; ❌✅ Бемор билан бир идишда овқатланганда; ❌✅ Ҳовуз, ҳаммом ва бассейнда чўмилганда; ❌✅ Бирга ўйнаганда ва бир партада ўтирганда; ❌✅ Қон сўрувчи ҳашаротлар-чивин, кана, бит, бурга ва бошқ. чаққанида; ❌✅ Умумий автотранспортдан фойдаланилганда; ❌✅ Беморнинг кийимлари ва сочиғи орқали
10.09.2022
Автор
Муҳаррир
ОИТСни келтириб чиқарувчи одамнинг иммунтанқислик вируси (ОИВ)нинг ташқи муҳитга чидамлилиги ҳақида маълумот ОИВ вируси: Қайнатилганда (100°С) вирус 1-2 дақиқадан кейин ўлади, 70° С гача иситганда 10 дақиқадан кейин, 56°С гача иситганда 30 дақиқадан кейин фаоллиги йўқолади. Одатдаги дезинфекцияловчи моддаларнинг эритмалари — 3% водород пероксиди, 5% лизол, 0,5% хлорли дезинфекцияловчи воситалар, 1% глютарал алдегид, 70% этанол, эфир, ацетон вирусни ўлдиради. Вирус, қон топширувчи донордан олинган қон ва музлатилган қон зардобида йиллар давомида сақланади, ташқи муҳитда қуритилган ҳолатда +22 °С ҳароратда 4-6 кунгача сақланиши мумкин.