Skip to the content
Етарлича оқсил қабул қилинг! Кўпчилик, диетага ўтиб, фақат салат барглари ва сабзавотлар ейишни бошлашади. Оқсиллар ҳақида эса унутишади. Аммо оқсиллар озмоқчи бўлганлар ва спорт билан шуғулланаётганлар учун жуда зарур. Оқсиллар метаболизмни тезлаштиради, демак сиз қабул қилаётган маҳсулот (калория) ларни тезроқ ёқишни бошлайди. Оқсиллар, шунингдек мускуллар массаси йиғилишида асосий роль ўйнайди ва организмда мускул массаси қанчалик катта бўлса, қабул қилинаётган калориянинг ёқилиши самарали, фойдали бўлади.
09.11.2022
Автор
Муҳаррир
Қон биокимёвий таҳлили нималар ҳақида маълумот беради? 🩸 Қоннинг биокимёвий таҳлилида умумий оқсил, гемоглобин, глюкоза, креатинин, холестерин каби кўрсаткичлар текширилади. Ушбу кўрсаткичлар меъёрдан камайиши ёки кўпайиши организмдаги маълум бир ўзгаришлардан дарак беради. 📍 Масалан, қондаги умумий оқсил миқдори кўпайиши организмда инфекция мавжудлигидан ёки артрит, ревматизм, саратон касаллиги хавфи юқори эканлигидан далолат беради. 📍 Глюкоза кўрсаткичи эса организмдаги умумий углевод алмашинувини ифодалайди. Унинг кўпайиши қандли диабет, эндокрин тизим касалликлари, жигар, буйрак шикастланишлари, миокард инфарктидан дарак беради.