Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан ташкил қилинган Мобил лаборатория ва тарғибот гурухи томонидан Тупроққалъа ТТБ билан ҳамкорликда 28.07.2023 й.куни  Тупроққалъа туман  Шихлар ОШП худудида акция ва тарғибот ишлари олиб борилди. Акция давомида Мобил лаборатория томонидан ОИВ инфекциясига ахолини ихтиёрий, аноним тарзда экспресс тест усулида бепул равишда текширилди. Шихлар ОШПга қарашли  махаллалардаги оилаларда индивидуал тарзда хамда ахоли гавжум жойларда ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича маъруза ва сухбатлар ўтказилди.

29.07.2023 0 Автор Муҳаррир