Хивада халқаро этноспорт фестивали: ғолибликка муносиблар куч синашди. Жорий йилнинг 7-9 сентябр кунлари Хива шаҳридаги «Ичан қалъа» мажмуасида илк маротаба этноспорт халқаро фестивали ўтказилди.63 та мамлакатдан қарийб икки мингга яқин спортчи этноспорт турларида куч синашишди. Бундан ташқари, ош чемпионати, Ўзбекистоннинг полиз-сабзавот ва мева ҳосил сайиллари, расмий учрашувлар, маданий тадбирлар фестиваль кун тартибини бойитди. Турли миллат, элат ва халқларни бирлаштирган мазкур халқаро фестиваль нафақат мамлакатимизда, қолаверса, дунё ахборот майдонида ҳам кенг ёритилди.

18.09.2023 0 Автор Муҳаррир