Хоразм вилоят ОИТСга карши кураш маркази томонидан Хазорасп туман универсал бозорида Акция ўтказилди. Акция доирасида Мобил лаборатория томонидан  қон орқали юқувчи ОИВ инфекцияси, гепатит Б, гепатит С касалликларига ахолини ихтиёрий, аноним тарзда экспресс тест усулида бепул равишда текширилди. Бозор радиосида ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича радиоэшиттириш ўтказилди, индивидуал тарзда сотувчи ва харидорлар ўртасида хамда ахоли гавжум жойларда ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича маъруза ва сухбатлар ўтказилди. Тарғибот материаллари тарқатилди.

26.07.2023 0 Автор Муҳаррир