Ўзингиз ва яқинларингизни соғлигига бефарқ бўлманг! 11.10.2023 0 Автор Муҳаррир Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази , Ўзбекистон Ҳамширалар Ассоциацияси Хоразм вилоят бўлинмаси билан ҳамкорликда тайёрланган “Соғлом турмуш тарзи яхши хаёт мақсади!” номли лойиҳаси Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги фуқаролик жамиятининг институтлари ва ННТларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонднинг ғолиби бўлди. Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан ташкил қилинган Мобил лаборатория ва тарғибот гурухи томонидан Қўшкўпир ТТБ билан ҳамкорликда 12.10.2023 й.куни Қўшкўпир ТТБга қарашли 24-сон ОП худудида акция ва тарғибот ишлари олиб борилди. Акция давомида Мобил лаборатория томонидан ОИВ инфекциясига ахолини ихтиёрий, аноним тарзда экспресс тест усулида бепул равишда текширилди. 24-сон ОПга қарашли махаллалардаги оилаларда индивидуал тарзда хамда ахоли гавжум жойларда ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича маъруза ва сухбатлар ўтказилди.