2024 йил 6-апрел куни Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази УПваЭҚТТЭ бўлими врач методисти Ш.С. Атаханов томонидан ОИВ инфекциясини шифохона ичи инфекцияси сифатида юқишини олдини олиш мақсадида, Республика Ихтисослаштирилган Кўз микрохирургия илмий амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали директори Ф.А. Султанова иштирокида ўтказилган йиғилишда филиалнинг тиббиёт ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024-йил 29-февралдаги “Даволаш профилактика муассасаларида ОИВ инфекциясини шифохона ичи шароитида тарқалиш ҳолатларнинг олдини олиш тўғрисида”ги 64–сонли буйруғининг мазмун мохияти,унда белгиланган масалалар ва талаблар ҳақида тушинтириш ишларини олиб борди.йиғилиш давомида филиал тиббиёт ходимлари билан ОИВ/ОИТС ҳақида савол жавоблар бўлиб ўтди.

17.04.2024 0 Автор Муҳаррир