День: 09.01.2024

09.01.2024 0

❓Иммунитетни кўтариш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилган маъқул? 📌 Кўпинча қиш фаслида иммунитет тизими заифлашиб, одамлар орасида мавсумий касалликлар авж олади. Хўш, бунинг олдини олиш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш лозим? (https://telegra.ph/file/06d2697349af5279408a8.png) 🚫 — Аввало, шўр, аччиқ ва ёғли таомлардан тийилиш зарур. Таркибида шакар ва кофеин бўлган маҳсулотлар истеъмолини ҳам чеклаган маъқул, — дейди Республика эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ботир Тожиев. 🥒🍅🥕🍎 — Уларнинг ўрнига, қовоқ, сабзи, лавлаги, помидор, пиёз, саримсоқ, кўкатлар, сутли маҳсулотлар, олма, цитрус мевалар, ёғсиз гўшт, балиқ ва асал танаввул қилиш тавсия этилади. 📈 Ушбу ноз-неъматлар организмни минерал ва витаминлар билан тўйинтириб, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди. 🧅 Тананинг касалликларга қарши курашувчанлик қобилиятини оширадиган маҳсулотлардан бири — пиёз. У организмга тушган микроблар билан курашиш, саратон ҳужайралари ўсишини тўхтатишга ёрдам беради, иммунитетни оширади. 🧄 Саримсоқ пиёз — стрессдан кейин танани тиклашга кўмаклашади, жигарни тозалайди. У яллиғланиш ва ўсмалар билан курашиш учун ажойиб воситадир. 🍋 С витамини ҳам иммун тизимини мустаҳкамлайди. У лимон, наъматак, апельсин, ширин қалампир, қора смородина таркибида кўп миқдорда мавжуд бўлади. ✅ Занжабил (имбирь) — организмнинг касалликларга қарши курашувчанлигини тез кучайтирувчи минерал ва витаминларга бой маҳсулот. 🥣 Кунига бир чой қошиқ асал истеъмол қилиш ҳам соғлик учун фойдали. ‼️ Бироқ аллергияга мойил, сурункали касалликлардан азият чекувчи кишилар бу маҳсулотларни истеъмол қилишда шифокорлар билан маслаҳатлашишлари зарур. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

Автор Муҳаррир
09.01.2024 0

❗️Хизмат жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши ва тўғри овқатланиши учун шароитлар яратилади 📌 Юртимизда аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга ва семизлиги мавжуд аҳоли улушини 23 фоизга қадар камайтириш режалаштирилмоқда. (https://regulation.gov.uz/uz/d/91224) 📋 Хусусан, “Аҳоли саломатлиги —2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, аҳолига ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилишни ўргатиш ва тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратиш кўзда тутиляпти. (https://telegra.ph/file/02c5629ef9921b042c2c9.jpg) ❇️ Шунингдек: 🥗 маҳаллий маҳсулотлардан келиб чиқиб, аҳолининг ҳар бир хавф гуруҳи ва касаллик турлари учун пархез овқатланишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш; 🏃 Ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, катталар ва кексалар учун тўғри овқатланиш, соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидалари тўпламини яратиш; 🏋️‍♂️ Иш берувчилар томонидан хизмат жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши ва тўғри овқатланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш мўлжалланмоқда.

Автор Муҳаррир
09.01.2024 0

❗️Хизмат жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши ва тўғри овқатланиши учун шароитлар яратилади 📌 Юртимизда аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга ва семизлиги мавжуд аҳоли улушини 23 фоизга қадар камайтириш режалаштирилмоқда. (https://regulation.gov.uz/uz/d/91224) 📋 Хусусан, “Аҳоли саломатлиги —2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, аҳолига ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилишни ўргатиш ва тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратиш кўзда тутиляпти. (https://telegra.ph/file/02c5629ef9921b042c2c9.jpg) ❇️ Шунингдек: 🥗 маҳаллий маҳсулотлардан келиб чиқиб, аҳолининг ҳар бир хавф гуруҳи ва касаллик турлари учун пархез овқатланишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш; 🏃 Ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, катталар ва кексалар учун тўғри овқатланиш, соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидалари тўпламини яратиш; 🏋️‍♂️ Иш берувчилар томонидан хизмат жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши ва тўғри овқатланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш мўлжалланмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

Автор Муҳаррир
09.01.2024 0

ОИВ инфекцияси қандай юқади? ОИВ инфекцияси касаллигининг бугунги кунда 3 хил юқиш йўли тасдиқланган бўлиб, юқиш йўллари — қуйидагича: ✅1. Жинсий йул орқали 🚻 — тасодифий химояланмаган жинсий алоқа вақтида; ✅2. Қон орқали (парентерал💉) — бир маротабалик тиббий анжомлар (щприц, система ва бошқ.) қайта ишлатилганда ёки кўп марта ишлатиладиган тиббий асбоб ва анжомлар зарарсизлантирилмасдан (стерилланмасдан) соғлом одамга ишлатилса, беморга текширилмаган ОИВ ифекцияси билан зарарланган қон ва унинг таркибий қисмлари қуйилганида, ОИВ инфекциясига чалинган беморнинг ички аъзолари бошқа беморга кўчирилиб (трансплантация) ўтқазилганда, беморларнинг тиш чўткаси, устарасидан умумий фойдаланилганда ва бошқа тери ҳамда шиллиқ қаватлар бутунлигини бузилиши билан кечадиган муолажалар олганда зарарсизлантирилмаган анжомлар ишлатилганда, гиёҳванд моддани томир ичига умумий битта щприцдан инъекция қилинганда юқиши мумкин; ✅3. Онадан — болага (вертикал 🚼) — ОИВ инфекциясини юқтириб олган ҳомиладор аёлдан ҳомилага (ҳомиладорлик даврида йўлдош зарарланганда), табиий туғруқ вақтида (турли хил микротравмаларда) ва чақалоқ туғилгандан сўнг она сути билан озиқлантиришда, сут орқали юқиши мумкин.

Автор Муҳаррир