День: 09.02.2024

09.02.2024 0

Хоразм вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бош врачи, Идоралараро комиссия раиси Б.Н. Норметов бошчилигида 2024 йил 8 феврал куни ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш тадбирларини ишчи гурухи ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекциясини тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари консепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 84-сонли Қарорида 2023 йилда белгиланган вазифалар ижроси ва 2024 йилда қилиниши керак бўлган вазифалар ва Хоразм вилоятида 2023 йилдаги эпидемик вазият, олиб борилган профилактик чора-тадбирлар, муаммо ва камчиликлар мухокамаси қилинди.Кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган фикр-мулохазалар ҳамда таклифларни инобатга олиб, йиғилишда қарор қабул қилди. Махаллий телевиденияга интервью берилди.

Автор Муҳаррир