30.03.2024 0 Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 29 февралдаги “Даволаш-профилактика муассасаларида ОИВ инфекциясини шифохона ичи шароитида тарқалиш ҳолатларини олдини олиш тўғрисида”ги 64-сонли ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2024 йил 6 мартдаги 60-сонли буйруқларини ижроси юзасидан 2024 йил 29 март куни Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида ўқув семинар ўтказилди. Ўқув семинарни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.К.Абдуллаев кириш сўзи билан очди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази т.ф.н бош врачи Б.Н.Норметов сўзга чиқди ва кун тартибидаги масалаларни мазмун мохияти тўғрисида батафсил тушунтирди. Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ЭМБ бош врач ўринбосари О.О.Очилов, ЭМ бўлим мудири Д.Ш.Алламовлар кун тартибидаги масалалар юзасидан презентация қилдилар. Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари вилоятдаги барча ДПМларга куратор қилиб белгиланди.Ўқув семинар қатнашчилари ўртасида қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди. Автор Муҳаррир
30.03.2024 0 «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури муносабати билан 2024 йил 28 март куни вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари томонидан Хоразм вилоят «Томарис Нур хусусий корхонаси» Гипермаркет худудида аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси профилактикасига бағишлаб тарғибот тадбири ўтказилди. Қатнашчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди. Мавзуга оид тарқатма материаллар тарқатилди. Автор Муҳаррир