08.05.2024 0 2024 йил 6 май куни Ўзбекистан Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирининг 2024 йил 29 февралдаги «Даволаш профилактика муассасаларида ОИВ инфекциясининг шифохона ичи шароитида тарқалиш ҳолатларини олдини олиш тўғрисида»ги 64-сонли ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2024 йил 6 мартдаги 60-сонли буйруқлари ижроси юзасидан «Даволаш профилактика муассасаларида ОИВ/ОИТС масалалари бўйича ишлаш тартиби ҳақида»ги йўриқномаси мазмун моҳияти тўғрисида Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология илмий -амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида тиббиёт ходимлари ўртасида Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази шифокори томонидан умумий йигилиш ўтказилди. Автор Муҳаррир
08.05.2024 0 2024 йил 7 май куни Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 84 сонли Қарорининг ижроси юзасидан Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш марказининг мутахассислари томонидан Тупроккалъа туман ёшлар ишлари агентлиги бўлими билан хамкорликда ёшлар етакчилари ўртасида ОИВ инфекцияси бўйича семинар- тренинг ўтказилди. Катнашчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди ва тарқатма материаллар тарқатилди. Автор Муҳаррир
08.05.2024 0 Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан ташкил қилинган Мобил лаборатория ва тарғибот гурухи томонидан Тупроққалъа ТТБ билан ҳамкорликда 08.08.2023 й.куни Тупроққалъа туман Саяпр ОШП худудида акция ва тарғибот ишлари олиб борилди. Акция давомида Мобил лаборатория томонидан ОИВ инфекциясига ахолини ихтиёрий, аноним тарзда экспресс тест усулида бепул равишда текширилди. Саяпр қарашли махаллалардаги оилаларда индивидуал тарзда хамда ахоли гавжум жойларда ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича маъруза ва сухбатлар ўтказилди. Автор Муҳаррир
08.05.2024 0 ❗️5 май — Халқаро доялар куни! 👩🏻⚕️ Доя — чақалоқ дунёга келгандан кейин уни онасидан ҳам аввал қўлга оладиган инсон. Шу боисдан азал-азалдан доялар эл орасида алоҳида эҳтиромга сазовор бўлган. (https://telegra.ph/file/556b05a1bd367128cd445.png) Уларнинг ана шундай меҳнатлари эъзозланиб, ҳар йили дунё бўйича 5 май санаси Халқаро доялар куни сифатида кенг нишонлади. ✅ Сўнгги йилларда тиббиётимизнинг оналар ва болалар саломатлиги йўналишида бўлган катта ўзгаришлар қаторида доялар фаолиятида ҳам қатор янгиликлар кузатилди. 🏢 Хусусан, мамлакатимиздаги оналар ва болалар саломатлиги муассасаларининг ягона тизимга бирлашгани ана шу ўзгаришларнинг дебочаси бўлди. 📌 Шунингдек, 2024 йилдан бошлаб бирламчи даволаш-профилактика муассасаларида 8500 нафар патронаж дояси фаолият юритаётгани бирламчи тизимдаги муҳим воқеа дея оламиз. Улар ҳомиладорлик аниқлангандан бошлаб, ҳам она, ҳам гўдак саломатлигининг ҳимоячиси сифатида аёлнинг тиббий текширувлардан ўтиши, туғуруқ комплексига боришини назоратга олиб, чилла даврида 42 кун уларнинг соғлигини кузатиб боради ва шундан сўнг патронаж ҳамширасига топширади. 👩🏻🍼Қолаверса, аҳоли орасида соғлом оила, соғлом ҳомиладорлик ва соғлом туғуруқ тарғиботчиси бўлиш ҳам патронаж дояларининг асосий вазифаси этиб белгиланган. 👩🏻🏫 Уларнинг билим ва малакаларини ошириш мақсадида Президентимизнинг 2023 йил 8 сентябрдаги тегишли қарори ҳамда 2023 йил 24-25 октябрь кунлари давлатимиз раҳбарининг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида белгилаб берган топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан мамлакатимизда илк бор мазкур вилоятда жами 892 нафар тиббий бригада дояси “Соғлом оилани шакллантириш” мавзуида ўқитилди. ♻️ Ҳозирда ушбу лойиҳа доирасида юртимиз бўйлаб тиббий бригада дояларини ўқитиш ва малакасини ошириш ишлари давом этмоқда. 📃 Таҳсил якунида синов жараёнларидан мувафақиятли ўтган дояларга тегишли ихтисослик бўйича сертификат тақдим этиляпти. 📈 Келгусида доялар фаолиятини янада такомиллаштириш, оналар ва болалар саломатлигини асраш жараёнида уларнинг иштирокини кучайтириш бўйича ишлар давом эттирилади. ❗️Бундан кўзларган мақсад – соғлом авлодни шакллантириш, шу орқали миллат келажагининг бардавом бўлишини таъминлашдир. Бу жараёнда эса тиббиёт тизимида меҳнат қилиб келаётган дояларнинг алоҳида ўрни борлиги шубҳасиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. Автор Муҳаррир