02.04.2024 0 Автор Муҳаррир Вилоят ОИТСга Карши кураш маркази шифокори Г.И.Халимов ва хамшира Ш.Бобожоновалар томонидан 2024 йил 1 апрел куни Урганч шахар 2- сон У.Юсупов номли мактабнинг юкори синф укувчилари орасида ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича маруза ўтказилди ва қатнашчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди Жорий йилнинг 1-апрел куни Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачининг Эпидемиология масалалари бўйича ўринбосари О.О.Очилов томонидан ОИВ инфекциясини шифохона ичи инфекцияси сифатида юқишини олдини олиш мақсадида, Республика ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология илмий амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида ўтказилган йиғилишда тиббиёт ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024-йил 29-февралдаги “Даволаш профилактика муассасаларида ОИВ инфекциясини шифохона ичи шароитида тарқалиш ҳолатларнинг олдини олиш тўғрисида”ги 64–сонли буйруғининг мазмун мохияти,унда белгиланган масалалар ва талаблар ҳақида тушинтириш ишларини олиб борди. йиғилиш давомида филиал тиббиёт ходимлари билан ОИВ/ОИТС ҳақида савол жавоблар бўлиб ўтди.