Рубрика: Марказ янгиликлари

10.11.2023 0

❗️Болалар йилда неча марта шамолласа, хавф гуруҳига киради? Динора Дўстмуҳаммедова, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи: 📌 — Инсон организми турли касалликларга қарши самарали курашиши учун унинг иммунитети мустаҳкам бўлиши лозим. Одатда у ҳақида кўпчиликда бир хил фикр мавжуд. Яъни иммунитет тананинг ҳимоя тизими. (https://telegra.ph/file/f2a8800f8dc106435dadd.png) 🦠 Дарҳақиқат, тананинг ушбу ҳимоя қобилияти инфекцион касаллик қўзғатувчилари (бактерия, вирус, риккетсия), турли токсинлар, мутацияга учраган онкологик ҳужайралар, турли паразитларга (аскарида, эхинококкоз) қарши курашади. 🤰🏻У гўдакларда она қорнидаёқ шаклланади. Бир ёшгача бўлган болажонларда эса иммунитет она сути орқали ўтади. ✅ Ушбу табиий озуқа таркибида қатор тирик ингредиентлар, фойдали бактериялар, фермент ва гормонлар бўлиб, улар чақалоқ танасининг турли инфекцияларга қарши курашувчанлигини оширади. У билан озиқланган гўдак шамоллаш, грипп, отит ва юқори нафас йўллари инфекциялари ҳамда стоматит каби хасталиклардан камроқ азият чекади. 💉 Шунингдек, туғилгандан сўнг бола организмида турли инфекцияларга қарши иммунитет профилактик эмланиш орқали ҳам ҳосил қилинади. 😷 3 ёшгача гўдаклар йилига 4 мартадан кўп, 3 ёшдан юқори болалар эса йилига 6 мартадан ортиқ респиратор касалликлар, яъни ЎРВИ, грипп, бронхит билан хасталанса, улар тез-тез шамолловчи болалар гуруҳига киради. 🩺 Бундай кичкинтойлар доимий равишда шифокор назоратида бўлиши ва мутахассис тавсияси асосида керакли муолажаларни олиши зарур. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

Автор Муҳаррир
10.11.2023 0

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Ҳамширалар ассоциацияси вилоят бўлими томонидан 12 ноябрь — Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан «Энг яхши тиббий бригада ҳамшираси» кўрик-танлови ўтказилди. Танловда вилоят даволаш- профилактика муассасаларидан 8 та тиббий бригада ва амалиёт ҳамширалари қатнашдилар.Тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Гулбика Жуманиёзова, ВССБ бош ҳамшираси Бикажон Матчанова, Ҳамширалар ассоциацияси вилоят бўлими раҳбари Зоя Шукурова, Абу Али ибн Сино номидаги Урганч жамоат саломатлиги техникуми директори Нурилла Абдуллаев,Хоразм вилоят ОИТСга карши кураш маркази врачи Шавкат Атаханов ва бошқалар сўзга чиқиб, барча ўрта тиббиёт ходимларини байрам билан қутладилар.-Бешта шарт бўйича ўтказилган танлов натижаларига кўра Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси тиббий бригада ҳамшираси Гуласал Ядгорова биринчи ўринни эгаллади.Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Автор Муҳаррир
08.11.2023 0

Грипп юқтириш хавфи юқори бўлган шахслар кимлар? 🩺 Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган ҳамда мавсумдан олдин эмланадиган шахслар контингенти (https://lex.uz/docs/3832888#3834363) тасдиқланган. 📌 Унга қуйидагилар киради: 🤰🏻 ҳомиладор аёллар; 👶🏻 6 ойликдан катта болалар ва нафас олиш органлари ва юрак-қон томир тизимларининг маълум сурункали касалликларига чалинган катта ёшлилар; 👨🏻‍🦳 60 ёшдан ошган шахслар; 👧🏻 6 ойликдан 59 ойликкача бўлган болалар; 👩🏼‍⚕️ тиббиёт ходимлари; 👫 “Меҳрибонлик” уйлари, қариялар ва ногиронлар учун “Саховат” интернат уйлари, ногиронлар ҳамда ногирон болалар учун “Мурувват” интернат уйлари, болалар шаҳарчалари, болалар уйларида, шунингдек, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида (мактаблар, мактаб-интернатларда) яшаётган шахслар. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook (https://m.facebook.com/100067706034431/) | Instagram (https://instagram.com/ssvuzrasmiy?igshid=YmMyMTA2M2Y=)

Автор Муҳаррир