Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Ҳамширалар ассоциацияси вилоят бўлими томонидан 12 ноябрь — Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан «Энг яхши тиббий бригада ҳамшираси» кўрик-танлови ўтказилди. Танловда вилоят даволаш- профилактика муассасаларидан 8 та тиббий бригада ва амалиёт ҳамширалари қатнашдилар.Тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Гулбика Жуманиёзова, ВССБ бош ҳамшираси Бикажон Матчанова, Ҳамширалар ассоциацияси вилоят бўлими раҳбари Зоя Шукурова, Абу Али ибн Сино номидаги Урганч жамоат саломатлиги техникуми директори Нурилла Абдуллаев,Хоразм вилоят ОИТСга карши кураш маркази врачи Шавкат Атаханов ва бошқалар сўзга чиқиб, барча ўрта тиббиёт ходимларини байрам билан қутладилар.-Бешта шарт бўйича ўтказилган танлов натижаларига кўра Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси тиббий бригада ҳамшираси Гуласал Ядгорова биринчи ўринни эгаллади.Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

10.11.2023 0 Автор Муҳаррир