01.05.2024 0 2024 йил 1 май куни Урганч шахрида жойлашган 11-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази Эпидемиологик мониторинг бўлими врачи О.Мадаминов ва хамшираси Ш.Юлдашева томонидан ОИВ инфекциясини олдини олиш мавзусида маъруза ва сухбатлар ўтказилди. Автор Муҳаррир
01.05.2024 0 2024 йил 1 май куни Урганч шахрида жойлашган 2-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази Поликлиника бўлими мудири Ш.Машарипова ва хамшираси Ш.Сафарбаева томонидан ОИВ инфециясини олдини олиш мавзусида маъруза ва сухбатлар ўтказилди ва тарқатма материаллари тарқатилди. Автор Муҳаррир
01.05.2024 0 2024 йил 1 май куни Урганч шахрида жойлашган 7-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази психоневролог врачи М.Бобожанов томонидан ОИВ инфекциясини олдини олиш мавзусида маъруза ўтказилди. Автор Муҳаррир
01.05.2024 0 2024 йил 1 май куни Урганч давлат университети кимёвий технологиялар факултети талабалари ўртасида вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази даволаш ишлари бўйича бош врач ўринбосари Д.С.Полванов томонидан ОИВ инфекциясини олдини олиш мавзусида маъруза ўтказилди. Мавзу юзасидан талабаларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди ва тарқатма материаллари тарқатилди. Автор Муҳаррир
01.05.2024 0 Боғот туман 46 сон ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари ўртасида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассиси Д.Давлетова томонидан ОИВ инфекцияси профилактикаси мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Ўқувчилар томонидан берилган саволларга жавоб берилди. Автор Муҳаррир
01.05.2024 0 Урганч Давлат Университети Техника факультетида вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази УПваЭҚТТЭ бўлими мудири Б.Б. Ходжаханова томонидан талабалар ўртасида ОИВ инфекцияси профилактикаси мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Талабалар томонидан берилган саволларга жавоб берилди. Автор Муҳаррир
01.05.2024 0 Урганч шаҳар 3 сон умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида ОИВ инфекцияси профилактикаси мавзусида таргибот тадбири ўтказилди.Тадбирда Хоразм вилоят ОИТСга қарши кураш маркази УПваҚТТЭ бўлими врач методисти Ш. Атаханов иштирок этиб, берилган саволларга батафсил жавоб берди. Автор Муҳаррир
01.05.2024 0 ❗️Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак? 🖥 Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва офис ходимларининг яқин дастёрига айланган. ⌨️ Аммо ҳар яхшининг бир ёмони бор деганларидек, сўнгги вақтларда компьютердан тўғри фойдаланмаслик сабабидан кўпчиликда жиддий кўз хасталиклари келиб чиқмоқда. 👨⚕️ — Бугун хоҳ ишда, хоҳ уйда бўлсин, компьютер ёрдамида кўп юмушларни осонгина бажарамиз, — дейди Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов. — Бироқ кейинги пайтлар ушбу қурилмадан нотўғри фойдаланиш оқибатида аҳоли орасида замонавий касаллик — “компьютер кўриш синдроми” кўп учрамоқда. ❇️ Маълумки, компьютерда ишлаган вақт одам катта ҳажмдаги маълумотларни идрок қилади. Натижада кўзлар доимий ўзгарувчан тезлик ва ўқишнинг турли усулларига мослашишига тўғри келади. Бундан ташқари, кўзлар монитор қаршисида қоғоздаги матнни ўқишдан кўра каттароқ очилади. 🤓 Бу ҳолатнинг узоқ давом этиши уларда зўриқиш, қизариш, қум қадалгандек ҳиссиёт, қуруқлик ва санчиқ, кўришнинг хиралашуви, қичишиш, бош ва бўйинда оғриқ, иш куни якунидаги чарчоқ каби белгилар билан намоён бўлувчи кўз қуриши ва бошқа жиддий касалликларни пайдо қилади. ❓Хўш, бу каби муаммолардан қандай сақланиш лозим? ⌚️Энг аввало, фойдаланиш вақтига жиддий эътибор бериш керак. Яъни компьютерда ишлаш кунига 6 соатдан ошмаслиги (катталар учун) зарур. Қолаверса, бу қурилма қаршисида доимий равишда 2 соатдан узоқ ўтириш тавсия этилмайди. Идеал ҳолатда ҳар 40-45 дақиқада 10 дақиқа танаффус қилиш ва махсус кўз машқларини бажариш лозим. 💻 Шунингдек, кўзларга қўшимча зўриқиш ҳосил бўлмаслиги учун монитор ёрқинлиги, контрасти ва янгиланиш тезлигини созлаш, ёрқинлик ва контраст максимал бўлмаслигига эътибор қаратиш керак. Агар тасвир оқ рангда бўлса, у ҳолда дисплей ёрқинлигини янада камайтириш мақсадга мувофиқ. Замонавий мониторлар учун тавсия этилган янгиланиш тезлиги камида 75 Гтс.ни ташкил этиши талаб этилади. 📌 Бундан ташқари, фойдаланувчи монитордан 60-70 см. узоқликда бўлиши, дисплейнинг кўз билан бир кесимда жойлашиши (кўздан баландда ёки пастда бўлмаслиги керак), бир хил ҳолатда узоқ вақт ўтирмаслик, кўзни юмиб-очмай узоқ тикилишни камайтириш, хонанинг ўта қоронғи бўлмаслигини назорат қилиш даркор. ✅ Шу билан бирга, мониторни озода сақлаш керак. Чунки ундаги доғлар ёки чанг тасвир сифатига салбий таъсир этади. Қолаверса, хона ҳавосини тез-тез алмаштириш керак. Ёритиш ёрқин бўлмаслиги, мониторни тўғридан-тўғри қуёш нури ёки бошқа ёруғлик манбаларига таъсир қилишдан сақлаш лозим. 😎 Маълумки, компьютердан фойдаланганда кўзлар кам очилиб, юмилади. Натижада кўриш органлари мушаклари зўриқиб, кўз етарлича намланмайди. Бу эса унда ёқимсиз қуруқлик ва чарчоққа олиб келади. Монитор қанчалик замонавий бўлмасин, кўк ва бинафшаранг спектр нурларининг кўплиги кўзда чарчоқ ҳосил қилади. Шу боис бундай пайтда махсус кўзойнаклардан фойдаланиш яхши самара беради. ‼️Агар кечқурун, ишдан сўнг, ўзингизда чарчоқ ҳис қилсангиз, кўзга ромашка ёки чой компрессларини қўйиш ёки қоронғи жойда 20-30 дақиқа кўзни юмиб, хотиржам ётиш тавсия этилади. (https://telegra.ph/file/90efdab486a3a85665fba.jpg) Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. Автор Муҳаррир
01.05.2024 0 🟢Поранинг ҳар қандай шакли – коррупция иллати! 🟢Пора таклиф қилиш тўхтамас экан, пора олиш ҳам тугамайди. 🟢Ўзингизни ўзгартиринг. Порахўрликка йўқ денг! Автор Муҳаррир
29.04.2024 0 Хоразм вилоят Ички Ишлар Бошқармаси, вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ва бошқа ташкилотлар билан хамкорликда 2024 йил 26 апрел куни Урганч шахрининг тунги кўнгил очар жойларда тарғибот ва ташвиқот тадбирлари олиб борилди. Тадбир давомида вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ходимлари томонидан ОИВ инфекциясини профилактикаси бўйича маъруза ва сухбат ўтказилди, кўнгилли қатнашчилардан ОИВ инфекциясига экспрес тест усулида текширилди. Автор Муҳаррир