Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан ташкил қилинган Мобил лаборатория ва тарғибот гурухи томонидан Хонқа ТТБ билан ҳамкорликда 23.06.2023 й.куни  Хонқа туман  Мадир қишлоғидаги ОШП худудида акция ва тарғибот ишлари олиб борилди. Акция давомида Мобил лаборатория томонидан  қон орқали юқувчи ОИВ инфекцияси, гепатит Б, гепатит С ва Захм касалликларига ахолини ихтиёрий, аноним тарзда экспресс тест усулида бепул равишда текширилди. Мадир ОШПга қарашли  махаллалардаги оилаларда индивидуал тарзда, шунингдек, гўзаллик салонлари ва ахоли гавжум жойларда ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича маъруза ва сухбатлар ўтказилди.

26.06.2023 0 Автор Муҳаррир