Вилоят ОИТС га қарши кураш маркази томонидан ташкил қилинган Мобил лаборатория ва тарғибот гурухи томонидан Янгиарик ТТБ билан ҳамкорликда 31.05.2023 й.куни  Янгиарик туман  Остона  қишлоғи 61 сон Оилавий поликлиникаси худудида акция ва тарғибот ишлари олиб борилди. Акция давомида Мобил лаборатория томонидан  қон орқали юқувчи ОИВ инфекцияси, гепатит Б ва гепатит С касалликларига ахолини ихтиёрий, аноним тарзда экспресс тест усулида бепул равишда текширилди. 61-сон оилавий поликлиникага қарашли  махаллалардаги оилаларда индивидуал тарзда, шунингдек, гўзаллик салонлари, тикувчилик цехи ва ахоли гавжум жойларда ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича маъруза ва сухбатлар ўтказилди.

05.06.2023 0 Автор Муҳаррир