ОИВ инфекциясига хар йили текширинишни унутманг! 13.06.2023 0 Автор Муҳаррир Хориж мамлакатдан келгандан кейин тиббий кўрикдан ўтишни унутманг! Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан ташкил қилинган Мобил лаборатория ва тарғибот гурухи томонидан Хонқа ТТБ билан ҳамкорликда 15.06.2023 й.куни Хонқа туман Навхос қишлоғи 49-сон ОП худудида акция ва тарғибот ишлари олиб борилди. Акция давомида Мобил лаборатория томонидан қон орқали юқувчи ОИВ инфекцияси, гепатит Б, гепатит С ва Захм касалликларига ахолини ихтиёрий, аноним тарзда экспресс тест усулида бепул равишда текширилди. 49-сон ОПга қарашли махаллалардаги оилаларда индивидуал тарзда, шунингдек, гўзаллик салонлари, тикувчилик цехи ва ахоли гавжум жойларда ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича маъруза ва сухбатлар ўтказилди.