ОИВ инфекциясидан ўзингиз ва яқинларингизни асранг!!! 10.08.2023 0 Автор Муҳаррир ❗️ҚУЙИДАГИ ЙЎЛЛАР ОРҚАЛИ ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ ЮҚМАЙДИ: ❌✅ Қўл бериб кўришганда; ❌✅ Ўпишиш, йўталиш ва аксирган вақтда; ❌✅ Уй жиҳозлари — идиш-тавоқ, кўрпа-тўшак, телефон ва душ, ҳаммом, ҳожатхонадан умумий фойдаланилганда; ❌✅ Бемор билан бир идишда овқатланганда; ❌✅ Ҳовуз, ҳаммом ва бассейнда чўмилганда; ❌✅ Бирга ўйнаганда ва бир партада ўтирганда; ❌✅ Қон сўрувчи ҳашаротлар-чивин, кана, бит, бурга ва бошқ. чаққанида; ❌✅ Умумий автотранспортдан фойдаланилганда; ❌✅ Беморнинг кийимлари ва сочиғи орқали Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан ташкил қилинган Мобил лаборатория ва тарғибот гурухи томонидан Хива ТТБ билан ҳамкорликда 14.08.2023 й.куни Хива туман Оқёп қишлоғи 44-ОП худудида акция ва тарғибот ишлари олиб борилди. Акция давомида Мобил лаборатория томонидан ОИВ инфекциясига ахолини ихтиёрий, аноним тарзда экспресс тест усулида бепул равишда текширилди. 44-ОПга қарашли махаллалардаги оилаларда индивидуал тарзда хамда ахоли гавжум жойларда ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича маъруза ва сухбатлар ўтказилди.